Денгиз тубида Аллоҳга сажда қилган йигит
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Бу дунё ҳаёти мол-дунё, ўйин-кулги, енгил-елпи нарсалардан иборат, деб ўйлайдиган ёш йигит эдим…

Жума куни эди. Дўстларим билан бирга соҳил бўйида ўтирардик. Улар одатдагидек ғофил қалблилар жамоаси эди.

Бир пайт “Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ”, деган нидони эшитдим.

Ҳаётим давомида жуда кўп маротаба азон овозини эшитгандим. Лекин бирор марта бўлса ҳам, “фалаҳ” сўзининг маъносини тушунмаган эканман. Шайтон қалбимни шунчалар муҳрлаб қўйибдики, ҳатто азон сўзлари мен тушунмайдиган сўзларга айланган эди.

Атрофимизда одамлар жойнамозларини солиб, намоз ўқиш учун тайёрланишарди. Биз эса сув остида дам олиш учун сувга тушиш мосламалари, ҳаво олишга мўлжалланган асбобларни тайёрлаш билан овора эдик. Ва ниҳоят, махсус кийимларни кийиб, денгизга тушдик. Соҳилдан анча узоқлашиб, денгиз ўрталарига бориб қолдик.

Ҳамма нарса кўнгилдагидек эди…

Нақадар ажойиб саёҳат!

Кутилмаганда тиш ва лаблар орқали оғизга сув киришини тўсиб турадиган, қувурчаси билан ташқаридан ҳаво олиш учун мўлжалланган резина каучук нафас олаётган пайтимда ёрилиб кетди. Шўр сув томчилари оқиб кириб, нафас йўлимни беркитиб қўйди. Ўлишни бошлаётгандим.

Менга ҳаво керак эди! Ҳаво…

Хавотирга туша бошладим. Денгиз ҳам қоронғу зулмат эди. Дўстларим эса мендан узоқда эдилар…

Вазият ниҳоятда хатарли эканини англай бошладим. Мен ўлаётгандим…

Инграй бошладим. Шўр сув тобора тиқилиб борарди.

Ҳаётим бир тасма мисоли кўз ўнгимдан ўта бошлади.

Биринчи инграшимдаёқ қанчалар заиф, ожиз эканимни ҳис қилдим.

Аллоҳ таоло бир неча томчи шўр сувга эрк бериши билан менга қанчалар кучли, Жаббор Зот эканини кўрсатиб қўйганди. Аллоҳдан ўзга бошпана берадиган, асрайдиган Зот йўқ эканига ишонч ҳосил қилдим.

Тез ҳаракат қилиб сувдан чиқишга уриндим, лекин мен жуда ҳам чуқурда эдим.

Менинг ўлимимда ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Муаммо қандай қилиб Аллоҳ билан учрашишимда эди. Мендан қилган амалларим ҳақида сўраган пайтда нима деб жавоб бераман?!

Майли, уларни ҳисобламай тура қолай… Лекин намозим-чи? Ахир уни ҳам зое қилиб қўйганман-ку!

Шаҳодат калималарини эсладим… Ҳаётим ушбу икки калима билан якунланишини хоҳлардим.

Эндигина “Ашҳ...” деганимни биламан, томоғим бўғила бошлади. Гўё бир кўринмас қўл бўйнимдан тутиб, гапиришдан тўсаётгандек эди... Бор кучим билан ҳаракат қилдим.

“Ашҳ… ашҳ… ашҳ…” Лекин ушбу ҳарфлардан у ёғига ўта олмасдим.

Қалбим билан чинқира бошладим.

“Роббим, мени қайтар… Роббим, мени қайтар… бир соатга… бир дақиқага… бир лаҳзага бўлса ҳам…” Лекин... э воҳ…

Ҳеч нарсани сезмай, беҳуш бўла бошлагандим. Атрофимни қоронғу зулмат ўраб олганди.

10:35

Охирги ёдимда қолгани шу эди.

Лекин бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ раҳмати жуда ҳам кенг Зотдир.

Тўсатдан кўксимга ҳаво қайтадан кира бошлади… Кўз олдимда эса бир киши ҳаво найчасини оғзимга тутиб турарди. Биз денгизнинг ўртасида турган ҳолимизда у менинг яшаб қолишим учун ҳаракат қиларди…

Унинг юзида табассумни кўрдим. Бундан тушундимки, аҳволим яхшиланиб борарди.

Қалбим, тилим… танамдаги ҳар бир ҳужайрам билан: “Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ, ашҳаду анна Муҳаммадан росулуллоҳ… Аллоҳга ҳамд бўлсин!” дер эдим.

Сувдан чиққанимда мен бошқа бир инсонга айлангандим… Ҳаётга бўлган қарашларим ўзгарди…

Кунлар ўтар экан, мен Аллоҳга янада яқинлашиб борардим. Дунёда мавжудлигим, яшаётганим сирини англадим.

Аллоҳ таолонинг “Фақатгина ибодат қилишлари учун...” деган сўзини эсладим.

Нақадар ҳақ гап… Биз беҳудага яратилмаганмиз!

Кунлар ўтди… Бу воқеани эслаб денгизга бордим. Махсус кийимларни кийиб, сувга тушдим. Бир ўзим денгизнинг ўртасидаги ўша жойга бордим…

Ўша ерда Аллоҳ таолога сажда қилдим. Ҳаётимда ушбу сажда каби сажда қилганимни эслай олмайман…

Мана шу жойда мендан илгари бирор киши сажда қилган ҳам деб ўйламайман…

Шояд, ушбу макон қиёмат куни шоҳидлик берса-ю, денгиз ўртасида қилган саждам сабабли Аллоҳ таоло менга раҳм қилиб, Ўзининг жаннатига дохил айласа... Аллоҳим, дуоларимни ижобат қил, амийн!

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv3qP53D4WrjIembed

13:11 / 27.08.2016 6050
 Инсон соғлиғини асраш, касалликларнинг олдини олишда табиат неъматлари ичида оддийгина наъматак давоми...

19:03 / 06.12.2016 40883
embedhttpswww.youtube.comwatchvdeFkPhOYc2wembed

14:17 / 13.08.2018 5678
Ҳаж одоби Аллоҳ таоло «Кимнинг қудрати етгайдир, Аллоҳ йўлида Байтуллоҳга ҳаж қилмоғи фарздир. Кимки давоми...

11:57 / 02.12.2016 2821