Талоқнинг кўпайиб кетиш сабаблари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирга келиб, талоқ қилинган аёллар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Шаръий фатво идоралари мавжуд бўлган давлатларда фатво сўраб келувчиларнинг эллик фоизидан кўпроғининг сўровномаси талоққа тегишли бўлиб қолди. Талоқнинг бу қадар кўпайиб кетишининг сабаблари қуйидагилардир:

1. Талоқ қилишнинг кўпайиб кетишининг асосий сабаблари диндан йироқлашиш, исломий одаб-ахлоқни билмаслик, эр-хотинлик алоқаларига беэътиборлик, ўз ҳақлари ва бурчларидан бехабарликларидир. Бошқача қилиб айтганда, талоқнинг ҳаддан зиёд ортиб кетишига диний, ахлоқий ва руҳий таназзул сабаб бўлмоқда. Шунинг учун биз мусулмонлар диндан бехабар инсонлар орасида тушунтириш ишлари олиб боришимиз, турмушнинг аҳамияти, талоқ беришнинг зарарли оқибатлари ва бу борада ворид бўлган ваъидларни очиб беришимиз лозим;

2. Тажрибасиз, ҳиссиётга берилувчи, жаҳли чиққанда ақли кетадиган шахслар тушуниб-тушунмай, арзимаган нарса учун «Талоқсан», деб юбориб, афсусланиб юрадилар. Бу ҳақда ҳадисда шундай дейилади:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазабнок(пайт)да талоқ қилиш ҳам, итоқ (озод) қилиш ҳам йўқдир», дедилар» (Абу Довуд ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ҳадисда ғазабни босишга амр қилганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиндаи:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Пахлавон (бошқани) йиқитувчи эмас, пахлавон ғазаби келганда, ўзини тутиб турадиган кишидир», дедилар» (Бухорий ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазабнинг сабаби, унинг келиб чиқиш манбаси ва давоси тўғрисида шундай деганлар:

Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилган. Олов сув билан ўчирилади. Бас, бирортангизнинг ғазаби келса, таҳорат қилсин», дедилар» (Имом Аҳмад ривояти).

3. Талоқ қилишга олиб келадиган сабаблардан яна бири муккасидан кетгунча ичишдир. Шароб, наша каби маст қиладиган нарсаларни истеъмол қилиш натижасида ҳис қилувчи аъзолар ишдан чиқиб, билиб-билмай, аёлига талоқ бериб қўяди. Талоққа фатво сўраб келаётган шахсларнинг аксарияти ароқхўр ва нашаванд кишилардир. Агар кишилар ароқ, наша каби маст қилувчи нарсалардан парҳез қилганларида, эллик фоиз диний ва дунёвий нуқсонлардан омонда бўлган бўлар эдик;

4. Талоқнинг тўртинчи сабаби оиладаги низо ва тортишувлардир. Эр-хотин орасидаги низолардан ташқари, қайнона, қайнсингил, овсинлар билан юзага келадиган келишмовчилик ва жанжаллар ҳам баъзи оилаларнинг бузилиб кетишига сабаб бўлмоқда. Юқорида санаб ўтилган хонадон вакилларини бир жойда ушлаб туриш натижасида ҳам жанжал ўчоғи келиб чиқади. «Хазинатул фиқҳ»нинг биринчи жилдида бу ҳақда батафсил маълумот келтирилиб, ҳазрати Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳидан қуйидаги ривоят нақл қилинган: «Ёнғин чиқмаслиги учун ўчоқ алоҳида бўлиши даркор».

Эр-хотин ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаса, эр ота-онаси ёки бошқа қариндошларининг келинга нисбатан адоватлари сабабли, ўша шахсларнинг тазйиқига биноан, мажбуран турмуш ўртоғини талоқ қилиши дуруст эмас. Бу шариатга хилофдир.

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ азза ва жаллагамаъсият(бўлиб қоладиган ўрин)да махлуққа итоатқилинмайди» (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).

ХАЗИЙНАТУЛ ФИҚҲ ФИЙ МАСОИЛИТ ТАЛОҚ (ТАЛОҚ МАСАЛАЛАРИДА ФИҚҲ ХАЗИНАСИ) китобидан Пошшахон Эшонхон қизи тайёрлади. 

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг Муҳаррам ойидаги давоми...

15:05 / 08.12.2016 3816
  Бугун 10 феврал 2018 йилдан юртимиз бўйлаб давом этиб келаётган муборак Қуръон қироати мусобақаси Тошкент давоми...

17:10 / 10.02.2018 3417
Аллоҳ таолодан афв сўрашни кўпайтирингҲар куни шом намозининг азонидан бошлаб, Рамазон ойининг сўнгги давоми...

21:37 / 15.04.2023 1941

11:21 / 24.11.2016 7933