БОШҚАРИБ БЎЛМАС БОЛАЛАР
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпинча ота-оналарнинг «Энди нима қилай?! Ҳали кичик-да, ҳечнимани тушунмайди!» қабилидаги фарзандларининг барча шўхликларини оқловчи баҳоналарини эшитиб турамиз. Агар болакайнинг шўхликлари уйда бўлса, бу ярим балодир. Чунки бундай шароитда тўполон бўлишига йўл қўяётган кишиларгина азият чекадилар. Аммо мазкур хулқ-атвор одамлар олдида, кўча-кўйда, жамоат жойларида бўлса-чи? Табиийки, ўз-ўзидануларда «Нима учун биз бунга чидашимиз (буни кўтаришимиз) керак?» деган савол туғилади. Бунга жавобан эса юқоридакелтирилган баҳонаниайтишади.

Сизнинг фарзандларингиз бефаҳм (аҳмоқ) эмас! 

Рост-да! Агар кичик шум болангизга кучингиз етмаётган бўлса, бу ўзингизнинг ақлий қобилиятингиз танқислигидан, дилбандингизда эса шундай қобилиятлар керагидан ортиқ бўлиб, улардан зўр маҳорат билан фойдаланаётганидан  далолат беради. 

Болажонларнинг фаҳмлаш даражаси ота-оналарнинг уларга бўлган ишончига қараб шунчалик баланд бўлар экан. Бежизга болалигидан доимий ақлли экани ҳақида эшитган бола шунча ақллироқ бўлиб катта бўлади, дейишмайди.

Мисол тариқасида педагогик ҳаётимда юз берган бир воқеани айтиб берсам. Ўша вақтларда уч яшар ўғлим буваси ва бувисиникида икки ҳафта меҳмон бўлиб келди. Қайтгач эса, бирор нарса олмоқчи ёки қилмоқчи бўлса, рухсат сўрайдиган бўлди. Мен бу каби ўзгаришни бувисининг қаттиқ қўллигига йўйдим. Чунки мен анча юмшоқман. Бироз вақт ўтиб, онам билан боғланар эканман, гап суюкли набиралари ҳақида очилди: «Набирагинам бирам ақлли, берухсат ҳеч нарса қилмайди. Ажойиб! Қандай қилиб бунга эришдинг?!» Ие… демак, на онам ва на мен болага буни ўргатмаганмиз. Унинг кичик бошчасида айланаётган маълумотлар орқали шу хулосага келган – бирор иш қилишдан аввал рухсат олиш лозим. 

Кейинги ҳикоя: бир куни дугонам меҳмонга келди. Унинг ўғли (ўша вақтда икки яшар ўғлимнинг тенгдоши) хотиржамлик ва қандайдир режа билан ўғлимнинг ўйинчоқларини балкондан ташларди. Нима қилишимни  билмай, онасидансадо чиқишини кутар эдим. У мулойимлик билан: «Ахир шуишинг тўғрими?» дер, фарзанди эса қилиғида давом этарди. Нима сабабдан бу бетартибликни тўхтатмаслигини сўраганимда у: "Бу фойдасиз! У ҳали кичик, мумкин эмаслигини тушунмайди", деб қўяқолди. Айтиб ўтишим керакки, 10-қаватдан пастга отилган ўйинчоқларни тўплаш ўзимга қолди. Рост-да, агар она ўзининг мисолида, юриш-туриши билан боласининг хатосига ишора қилмаётган бўлса, ҳаттоки уй эгалари олдида айб ишни тўғрилашга ҳаракатҳам қилмаётган бўлса, ахир қандай қилибкичик бола хатони ўзианглаб етсин? Она айбдорлик ҳиссини сезмаса, боласи ҳам ҳис қилмайди.

Дугонам ўз навбатида менинг фарзандим «Мумкин эмас!» деган таъқиққа шу оннинг ўзидаёк итоат қилаётганидан ҳайратга тушди. Узоқ вақт мени жисмоний куч ишлатаётганимга ишонтирмоқчи бўлди. Аслида эса тарбия тизимимда жисмоний жазо қўлламайман. Ҳамма гап ўзимнинг мутлақ ишончимда: мумкин эмасми – демак, ҳеч қандай оғишлар йўқ, қатъий тарзда. Дугонамда эса бошқача: «Нима ҳам қила оламан, ахир ҳали тушунмайди-ку». Вақт олий ҳакам: иккаламизнинг фарзандларимиз деярли бир хилда ақлли. Ишонаманки, кичик болалар ҳамма нарсани тушунишади. Фақат барчаси ота-оналарга қулоқ солиш керак, деб билишмайди.

Ишончим комилки, ҳар биримизнинг бошимиздан уйида бошқа бировнинг фарзанди деворгачизиб, жазосиз қолган ва ота-онаси зарарни бартараф этишга шошилмаган ҳолатлар ўтган. Узр сўралинган тақдирда ҳам шунчаки расмият учун бўлган. Масжидда кичик болаҳар бир кишига намоз ўқишга халақит беради, шу жумладан онасига ҳам. Она учунбу муаммо эмас ва у ўзини айбдор ҳис қилмайди, ҳатто кечирим ҳам сўрамайди: "Мен бирор нарса қила оламанми? Бу – бола!» Дўконда бола пештахталардан маҳсулотларни ағдар-тўнтар қилади. Ота-оналар эса фарзандларини койишга журъат этган ходимлар билан уришиб, етган зарарни қоплаш хусусида узоқ ва эзилиб баҳс олиб боришади. Болакай бўлса, бир чеккада. Энг ачинарлиси – бир чеккада туриб кузатиб борар экан, қуйидаги хулосага келади: у ҳеч ҳам ёмон иш қилмаган!

 Лейла Наталья Бахадори,

Гўзал Дадамуҳамедова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
  Маълумки, 12 октябр куни Москва шаҳридаМусулмонларга психологик ёрдам бериш уюшмаси томонидан Ислом давоми...

09:12 / 25.10.2018 3272
1. Ният. Закотнинг тўғри бўлиб закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният қилишдир. Чунки давоми...

08:59 / 08.10.2016 3286
Ер юзи Ислом нури ила мунаввар бўлмоғидан бурун аёл зотига қандай муносабатда бўлингани ва ҳатто ҳозирда давоми...

05:56 / 27.12.2016 3914
Менинг исмим Элвира. Мен умр йўлдош ва жажжи қизалоқнинг онасиман. Тиббий руҳшунос ва психиатр докторман. давоми...

08:56 / 26.01.2017 5663