Ийд байрами
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

«Ийд» сўзи  «қайтиш» маъносини билдиради. Байрамлар қайта-қайта келгани учун «ийд» деб номланган. Энг муҳими, ийд кунлари Аллоҳ таолонинг кўплаб хайру баракаси мўмин-мусулмонларга қайта-қайта келади.

«Ийди Фитр» Рамазон рўзасининг тамом бўлгани муносабати ила хурсандчилик ва шукрни изҳор қилиш учун шариатга киритилган байрамдир.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида улар икки кунда ўйнашар эдилар. «Бу иккови кун, қандоқ кун?»– деб сўрадилар. «Жоҳилиятда ўйнайдиган кунимиз эди», – дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизларга у иккисининг ўрнига улардан кўра яхши ал-Азҳо куни ва Фитр кунини берди», – дедилар. «Сунан» эгалари ривоят қилган.

Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, ҳушбўй суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш ва садақаи фитрни бериш мандубдир. Икки ийд кечаларини ибодат ила ўтказиш, аҳлига кенгчилик ва серобчиликка шароит яратиш. Нафл садақаларни имконига қараб, одатдагидан кўпроқ қилиш. Кўринган ҳар бир мусулмонга хурсандчилик ва шодлик изҳор қилиш. Яқин кишиларни, ёру дўст ва асҳобларни зиёрат қилиш яхшидир.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлсин, деб фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақа бўлур». Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким фитр кечасини ва ал-Азҳо кечасини савоб умидида бедор ўтказса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас», – дедилар». Имом Тобароний Убола ибн Сомитдан ривоят қилган.

 

Назокат тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг нечта аммалари бўлган         Жавоб Расулуллоҳ давоми...

12:54 / 21.11.2017 3523
Ҳазратим, сиздан айрилиқ алами ҳали ҳам унутилмаган Ҳар кимнинг алами ҳар хил. Меники ҳам ўзгача. Сизга давоми...

10:32 / 08.04.2019 7661
Бу дунёда ажойиботлар кўп, лекин кўз кўриши мумкин бўлган энг ажойиб ва ҳайратланарли нарса шуки, сен давоми...

19:16 / 28.02.2017 6297
Чиндан ҳам у онадир Биз қачонки бахтсаодату мамнуниятни ҳис қилган вақтимизда, муваффақияту ютуқларга давоми...

17:10 / 20.02.2017 5358