Малайзияда бўлиб ўтадиган ғалол савдо борасидаги тадбир рекордларни янгилаши кутилмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

3 апрель куни Куала Лумпурда очилиши режалаштирилган Малайзия Халқаро Ҳалол Кўргазмаси (Malaysia International Halal Showcase – MIHAS) ўтган йилги маваффақиятида давом этишига умид қилинмоқда. 2018 йилда бўлиб ўтган ўн бешинчи энг катта ҳалол саноати халқаро тадбири дунёнинг 32 мамлакатидан 778 иштирокчини жалб қилган, бу эса савдонинг таҳминан 370 миллион долларга етишига сабаб бўлган эди (2017 йилдагига нисбатан 50% ўсиш).

Бу йилги тадбир рекордларни ҳам янгилашни мақсад қилган. Тадбир ташкилотчиси Малайзия Савдо тараққиёти корпорациясига кўра, MIHAS 2019 да дунё бўйлаб 1000 та иштирокчи ва 30000 дан зиёд зиёратчи ташриф буюриши кутилмоқда.

Охирги йилларда ҳалол саноати жадал ривожланиб бормоқда. Бу фақатгина дунёдаги 1,8 миллиард мусулмонга тааллуқли эмас. Саноат мутахассисларига кўра, ўзининг хавфсизлиги ва сифати борасида кун сайин эътироф этилаётган ҳалол таомлар аллақачон мусулмон истеъмол бозоридан кўра кенгроқ қамровга эга бўлган. Сўнги ҳисоботларга кўра, жаҳондаги ҳалол таом ва ичимлик бозори 2030 йилга келиб 2 триллион долларга етиб, ҳалол маҳсулот истеъмолчилари дунё аҳолисининг 26% қисмини ташкил қилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvmYzeRSXjdR4embed

17:18 / 31.07.2018 4373
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб «Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик», деган давоми...

13:03 / 08.11.2016 4022
Жаннат оналар оёғи остидадир Бу воқеани машҳур кардиохирург, фан номзоди Холид Жубайр айтиб берган эди Бир давоми...

21:31 / 08.02.2017 5637
 Устозим, сизга демоқчи бўлганларим.... Муҳтарам  Устозим  Бугун сизни эсладим... аслида сизни унутганим ҳам давоми...

14:18 / 03.10.2017 13070