Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Саҳифани «Абу Суфён Мисрий» ёки «Умму Абдуллоҳ» ва шунга ўхшаш тахаллус билан номлаш жоиз. Бунда танглик йўқ. Сабаби қуйидагилар:
1. Фейсбукка кирувчилар бу исмнинг ҳақиқий эмас, балки рамзий маънода эканини ёки саҳифа соҳибига ишора эканини биладилар.
2. Бу ёлғон ҳисобланмайди, чунки Фейсбукда саҳифа ёки гуруҳларга кирувчилар ўзининг ҳақиқий исм билан кириши шарт қилинмаган.
3. Инсон ўзини бирор лақаб билан лақаблаши ёки куня билан кунялашига монелик йўқ, чунки бунда ўша лақаб ёки куня исм мақомига ўтади ва бу ёлғон хисобланмайди.
4. Ҳақиқий исм билан Фейсбукка кириш баъзиларга зарар келтириши мумкин. Масалан, аёллар бегона эркакларга ўзини танитмаслик учун ёки шиалар орасида яшовчи аҳли сунналар биров уларни таниб қолишидан қўрққани учун тахаллус ёки куня билан киришни танлаши мумкин.
Лекин билгинки, ўйлаб топилган исм ҳам луғавий жиҳатдан аслида лақаб – тахаллусдир. Унинг соҳиби ўзининг ҳақиқий исми ўрнига шу ном билан танилишни истайди. Чунки тахаллуслар ўз соҳиблари учун ўзига хос бир шакл бўлиб, у билан бошқалардан ажралиб туради ва бу тахаллус улар учун ўз шахсиятларига ишора қиладиган бир белги бўлади. Шундай экан, имкон қадар яхши маъноли, гўзал номни танлаш лозим.
Хатиб Шарбиний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Лақаб» сўзининг маъноси у билан чақириладиган исм бўлиб, у исмланувчини ерга уриш ёки юқорига кўтаришни билдиради. Ундан мақсад шуҳратдир. Бу иш макруҳ бўлганидан қайтарилгандир»[1].
Facebookдаги шахсий саҳифани «Қуръон ва суннат», «Аллоҳ Роббимдир», «Манҳажим Қуръон» ёки «Субҳаналлоҳ» каби Аллоҳнинг зикри билан номлашнинг ҳукми
Бу иш қуйидаги сабаблар юзасидан тўғри бўлмайди:
1. Мусулмон юртларда тарқалган макруҳ исмлардан баъзилари дин ва Ислом лафзларига қўшилиб келган исмлардир. Масалан, диннинг нури, диннинг таянчи, Ислом нури каби. Кўпчилик аҳли илмлар эркак ва аёллар учун бундай исмларни макруҳ ҳисоблаганлар, чунки бунда исм соҳибини буюклаш, поклаш бор.
Муҳаққиқ аллома Бакир ибн Абдуллоҳ Абу Зайд раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда шундай деган: «Бунга сабаб “дин” ва “Ислом” лафзларининг мавқеи улуғлигидир. Номлаш юзасидан бу икки сўзга нисбат беришда эса ёлғонга асосланган пуч даъво бор».[2]
Facebook фойдаланувчиси Китоб ҳам, Суннат ҳам, ҳақиқат ҳам, ҳолат ҳам эмас. Бундан ҳам қаттиқроқ ман қилинган ишлардан бири эса саҳифани «Субҳаналлоҳ», «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ», «Алҳамдулиллаҳ» каби зикрлар билан номлашдир.
Уламоларга қуйидаги савол берилди: «Сиз азизларга покистонлик, Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида истиқомат қилувчи жаноб «Субҳаналлоҳ Маянқил» савол йўлламоқда. Мен вақф вазирлигида муаззин бўлиб ишлайман. Ҳаж ва вақф идоралари томонидан исмим борасида эътироз бўлди. Бу исм ҳақида Ислом шариати нуқтаи назаридан ечим чиқаришимиздаги барча умидим сиз жаноблардандир. Мана шундай исм жоизми ёки йўқ? Агар жоиз бўлмаса, жоиз иcмлардан бирига ўзгартиришим осон бўлиши учун сизлар томондан бизга тақдим қилинган эътироздан умидворман. Сизларга катта ташаккур ва миннатдорчилик билдираман».
Жавоб: «Сиз бу исмни ўзгартиришингиз лозим. Чунки сизнинг шахсингиз «Субҳаналлоҳ» эмас. «Субҳаналлоҳ» шаръий зикрлардан биридир. Исмни шаръан жоиз бўлган Абдуллоҳ, Муҳаммад ва Аҳмад каби исмлардан бирига ўзгартириш лозим».[3]
2. Бундай номлаш араб тили услубига зиддир, чунки бу иборалар араб тилида маълум бўлган, шаръан қасд қилинган маънолар учун қўйилган. Араб тилида «Аллоҳ ёрдам сўраладиган Зотдир», «Аллоҳ билувчидир», «Аллоҳ Роббимдир», «Аллоҳ Каримдир» каби ном билан тахаллус қўйиш маълум эмас.
3. Мана шундай номлаб тахаллусланишларингиз оқибатида раддиялар ва таъқиблар келиб чиқади. Бундай қилишда Қуръон ва Суннатнинг, Робб табарока ва таолонинг қадрини тушириш бор. Масалан, қуйидаги сўзларни мисол қилиб келтириш мумкин: «Эй «Китоб ва Суннат», сен хато қилдинг!» ёки «Эй «Қуръон менинг йўлимдир», сен ноҳақсан!»
Шунингдек, ҳар тонг Facebook унга: «Эй «Аллоҳ Роббимдир», хайрли тонг!» деб айтадими?
4. Бирор кимнинг бундай исм соҳибига сўкиниши ёки уни ҳақоратлаши мумкин. Бу сўзлар мана шундай лафзлар билан номланганларга нисбатан нафрат келтириб чиқаради.
5. Агар бу тахаллуслар билан
номланган ёки тахаллус қўйган киши вафот қилса нима дейилади? Шубҳасиз, бу жуда
ҳам қабиҳ, қаттиқ ҳаром қилинган ишдир.
[1] «Муғнил-муҳтаж ила маърифати маъааний алфаазил-минҳааж» (Хатиб Шарбиний): 6/146.
[2] «Муъжамул-манаҳий ал-лафзийя»: Абу Бакр Зайд (544-с).
[3] «Фатово ал-лажнатид-дааимаҳ: алмажмуъатул-уула»: 11/478.