Гўзал ўрнакдаги сифатлар (8. Сўзлаётган сўзларида диққатли бўлиш, билмай туриб ҳар бир эшитганини гапиравермаслик)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Исро сурасининг 36-оятида марҳамат қилади:
«Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшалар масъулдирлар».

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «كَفَى بِالْمَرْءِ كَذِبًا أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعَ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эшитган нарсасини гапираверишлик кишининг ёлғончилигига кифоя», дедилар (Муслим ривоят қилган).

Қани энди мана шу ёмон одатдан халос бўла олсак. Киши билмай гапиришининг оқибати нақадар хатарли эканини одамларнинг онгига синдира олсак!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бир умр меҳнат қилиб, улкан илмий мерос қолдирдилар. У киши асосий эътиборни маълумотларнинг тўғри бўлишига қаратар эдилар, асоссиз гапларнинг барини йўққа чиқарган эдилар. Лекин шунча катта ҳажмда энг саҳиҳ маълумотларга эга бўлишимизга қарамай, илм аҳлларининг тўғри таълимот тарқатиш йўлидаги тинимсиз меҳнатларига қарамай, айнан мана шу иллат туфайли керакли натижага эриша олинмаяпти.
Хабарлар, гап сўзларнинг аксари юқорида қайтариғи баён қилинган турдандир. Ҳаттоки ўзимиз ҳақимизда ўзимиз билмаган гапларни эшитишгача бориб етяпмиз. Аллоҳ таоло барчамизнинг сўроғимизни осон қилсин ва ёлғончи бўлиб қолишимиздан асрасин!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
Электрон сигаретларидан АҚШнинг Иллинойс штатида ўлим содир бўлгани қайд этилди. Бу ҳақда Fox News давоми...

15:54 / 26.08.2019 4097
Мактаб деган сўз тилимизда қанчалик кенг маъно англатмасин, унинг ўзагида китоб борлиги учун ҳам биз энг давоми...

04:48 / 27.05.2021 10862
Ҳозирги кунда кўпчилик ўзининг ёлғиз тушган ёки дўстлари ё қариндошлари билан тушган суратини давоми...

16:43 / 25.06.2019 3470
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Албатта, Аллоҳ ҳамда унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй давоми...

10:19 / 26.02.2017 5951