Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» Таҳоратни бузмайдиган нарсалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

51-масала

Киши таҳорат олгандан сўнг тирноқларини олса ёки қуриган терисини олиб ташласа, таҳорати бузилмайди ва ўша терини олиб ташлаган жойини ювиш фарз бўлмайди.

52-масала

Аврати очилиб кетган ёки яланғоч ҳолда ғусл ёки таҳорат қилаётган одамнинг авратига қараган одам таҳоратини янгилаши лозим эмас. Лекин авратни очиш ҳам, бировнинг авратига узрсиз қараш ҳам жоиз эмас.

53-масала

Киши таҳорат қилганини аниқ била туриб, таҳоратим бузилдимикан деб иккиланса, таҳорати бор ҳисобланади. Ўша таҳорати билан намоз ўқиса, намози дуруст бўлади. Лекин таҳоратни янгилаб олиши афзалдир.

54-масала

Киши бирор аъзосини ювгани ҳақида иккиланиб қолса, таҳорат қилаётган пайтда иккиланган бўлса, ювдимми деб иккиланган ўша аъзосини ювади, таҳорат қилиб бўлгандан кейин иккиланган бўлса, бунга эътибор қилмайди. Бу ҳукм иккиланган киши учундир. Агар бирор аъзосини ювмаганини аниқ билса, уни ювиш фарз бўлади.

55-масала

Бетаҳорат кишига мусҳафни ушлаш ҳалол эмас. Алоҳида мато билан ушлаш жоиз, лекин ўзи кийиб турган кийим билан ушлаш жоиз эмас. Мусҳафни ушламай туриб Қуръон тиловат қилса, қараб ўқиса ҳам, қарамай ўқиса ҳам зарари йўқ.

56-масала

Имом Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг наздида бетаҳорат киши Қуръони Каримни ёзиши макруҳ эмас, ёзилаётган жойни ушламаса бўлди. Имом Муҳаммаднинг наздида эса ёзилаётган жойни ушласа ҳам, ушламаса ҳам, макруҳ бўлади. Мана шундай қилиш эҳтиётлироқдир. Бу ҳукм мусҳафдан бошқа нарсага ёзув ёзишга оиддир. Бетаҳорат ҳолда мусҳафга бирон нарса ёзиш асло мумкин эмас. 

Ашраф Али Таҳонавий

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Тонга қасам. Зулҳижжа ойидаги аввалги ўн давоми...

21:24 / 18.06.2023 1439
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макканинг катта тижоратчиларидан бўлмиш Хадийжа бинти давоми...

12:09 / 01.12.2017 3537
Аёл кишининг заифа экани маълум. Нафсига берилиб, сўзлари орасига бирор кишининг ҳаққига ёмон сўзларни давоми...

14:26 / 12.05.2019 3502
ҲАЖДА МАН ҚИЛИНГАН АМАЛЛАР Эҳромга киргач, аёли билан жинсий яқинлик қилишдан, ёмон сўз айтишдан, гуноҳ давоми...

19:16 / 02.12.2016 4411