Мусулмон меҳмоннинг беш одоби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Меҳмонга бориш одоблари қандай? Сизни меҳмонга чақирган инсон бахтиёр бўлиши, сизнинг зиёратингиз шодлик ва хурсандчилик бўлиши учун нима қилиш керак?

1. Узоқ ушланиб қолманг.

Абу Шурайҳ ал-Хузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймони бор одам меҳмонига унинг мукофотини иззат-икром билан тақдим қилсин». «Унинг мукофоти нима, эй Аллоҳнинг расули?» дейишди. «Меҳмоннинг мукофоти бир кеча ва кундуздир», дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам. «Зиёфат эса уч кун бўлади, ундан ортиғи мезбон томонидан садақадир» (Муттафақун алайҳ). 

Ушбу ҳадисга биноан, меҳмонни икром қилиш лозим. Бироқ мезбоннинг очиқкўнгиллиги ва сахийлигидан фойдаланиб, уни машаққатга қўймаслик керак.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Мусулмон киши ўз биродарининг хонадонида уни гуноҳга қўядиган даражада узоқ муддат меҳмон бўлиб турмасин». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб уни гуноҳга қўяди?» деб сўрашди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзни изоҳлаб: «Биродарининг ҳузурида уни меҳмон қилишга ҳеч нарсаси қолмагунча туради (ана шунда уни гуноҳга қўйган бўлади)», дедилар.

2. Ҳадя улашинг.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳадя беришинглар, муҳаббат қилишасизлар», дедилар. Шундай экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб, бир-бирингизга ҳадялар беринг. Бунда жуда катта ҳикмат яширинган. Совға қимматбаҳо бўлиши шарт эмас. Ҳадялар эътибор аломати бўлиб, алоқаларни мустаҳкамлайди, муҳаббатни ёяди, инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни илиқлаштиради.

3. Таомланиш одобларига риоя қилинг.

Чапиллатманг, овқатни ўйнаманг, таомга нисбатан ҳурматда бўлинг, оғзингизда овқат билан гапирманг, ўзингиз емоқчи бўлган нарсаларни бошқаларга ҳам таклиф қилинг. Таомланиш суннатларини (овқатдан аввал «Бисмиллаҳ...» айтиш, «Бисмиллаҳ...»ни айтишни унутган бўлса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳ», дейиш, ўнг қўлда еб-ичиш, олдидан ейиш, исроф қилмаслик, тўйиб кетгунча емаслик ва ҳоказо) унутмаслик.

4. Хушмуомала бўлинг.

Меҳмон хушмуомала бўлиши, уй соҳибларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиши, уларга малол келтирмасликка ҳаракат қилиши лозим.

5. Уйнинг одатларини ҳурмат қилинг.

Яъни, мезбон хонадонида ўрнатилган тартиб-қоидаларни бузманг. Масалан, уй аҳли эрта ётиб, эрта туришга одатланган бўлса, сиз ҳам шунга ҳаракат қилинг. Шунда мезбонларга ноқулайлик туғдирмайсиз.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Қулупнай мевасининг яхши пишганларини санчқи ёрдамида эзиб, 15 дақиқага юзга суртилади. 15 дақиқадан кейин давоми...

22:31 / 13.12.2016 4736
ФАЗОВИЙ КАНАЛЛАРНИ АЛЛОҲ  ЙЎНАЛТИРГАН НАРСА УЧУН ИШЛАТИШ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дунё ҳаётида яратган давоми...

15:51 / 03.04.2019 5305
Кундалик ҳаётимизда ҳар куни, доимо ҳожатимиз тушиб турадиган масканлардан бири ҳожатхонадир. Ҳожатхона давоми...

15:02 / 29.11.2016 4293
Аллоҳ таоло «Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни Ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, давоми...

15:17 / 10.11.2016 4480