Нима учун ўзимизнинг устимизда ишлашимиз муҳим?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу дунёда шундай нарсалар борки, вақтида англаб етмаймиз. Бу англолмаслик натижасида биз ўзимиз учун жуда муҳим бўлган ишларни ҳам амалга оширмаймиз. Бундай ишлар жумласига кишининг ўзи устида, ўз шахсияти устида ишлаши ҳам киради. Бу англамасликнинг икки жиҳати бор:

*биринчиси – умуман инсон ўз устида ишлаши лозимлигини тушунмаслик;

*иккинчиси – нима учун киши ўз устида бутун умри давомида ишлаши лозимлигини тушунмаслик.

Бу заруратни англамаслик ўзимиз билан шуғулланмаслигимизга ёки бир нечта китобни ўқиб ё бирор курсни тугатгандан сўнг ривожланишни тўхтатиб, ўзимизни гўёки сўнгги маррани ҳам забт этиб қўйгандек ҳис қилишимизга олиб келади. Аслида эса бу – имконсиз. Киши ўз шахсиятини ривожлантириш мавзусини бутунлай ёпиши мумкин эмас. Бу мавзу ҳаётимизнинг охиригача очиқлигича қолади. Бугун нима учун шундай экани тўғрисида суҳбатлашамиз.

Биринчи саволдан бошлаймиз. Нима учун киши ўз устида ишлаши лозим? Саволга жавоб излаб, Исломга мурожаат қиламиз.

Аллоҳ таоло инсонни камолоти тугал ҳолатда яратмади. Кўринишимиз яхши ва ёқимли бўлиши, озода ва покиза туриши учун маълум ишларни қилиб туришимиз лозим. Масалан, тирноқларни олиш, ювиниш каби. Бу ишларни бажармасак, қай ҳолга тушишимизни барчамиз яхши тушунамиз. Шунинг учун ҳам биз ўзимизни парвариш қиламиз, ўзимизни тартибга келтирамиз.

Бироқ инсон фақат ташқи кўринишдан иборат эмас, унинг ички дунёси – шахсияти муҳимроқ. Шундай экан, инсоннинг шахсияти ҳам худди унинг бадани каби парваришга муҳтож.

Ташқи кўринишимиз ҳақида тирноқларни олиш, ювиниш кабилар орқали қайғурсак, ички дунёмизни парвариши учун эса ибодат қилиш, янги билимларга интилиш, дунёқарашни кенгайтириш, тафаккур қилиш ва хулоса чиқариш лозим. Агар инсон буларни амалга оширмаса, бадани парвариш қилинмаганда қандай ҳолга тушса, ички дунёси ҳам шундай хароб бўлади. Шунинг учун ҳам киши ҳам зоҳиран, ҳам ботинан ўзига эътибор қаратиши лозим.

Энди иккинчи саволга ўтсак: нима учун буни бутун умр давомида қилиш лозим? Нега бир марта қилиб қўйиш бутун ҳаётимиз учун кифоя қилмайди? Ўйлаб кўринг, тирноқларни бутун умрлик қилиб бир марта олиб қўйса бўладими? Қайтиб ювинмайдиган қилиб чўмилиб олишнинг имкони борми? Албатта, йўқ. Бунинг имкони йўқ. Биз ҳамиша жисмимизнинг риоясини қилиб юришимиз керак. Қалб ҳам худди шундай – унинг устида ҳам бутун умр ишлаш керак бўлади.

Фақатгина бетўхтов меҳнат орқали биз ўзлигимизни англаш даражасига ета оламиз. Бу эса Аллоҳга бандалик қилишда жуда муҳимдир. Фақатгина тафаккур қиладиган инсонгина бандаликнинг моҳиятини англашга қодир.

Рая Акавова, психолог

Манба
Мавзуга оид мақолалар
quotОилаquot маркази тадқиқотлари доирасида яна бир хусусият оилаларнинг муваффақиятлилик даражаси давоми...

08:00 / 11.02.2020 29594
Отаонанинг қизларига Сен қандай қилиб эрга қарайсан Сен ҳалиям бир ишни уддалай олмайсан Эрингнинг давоми...

07:24 / 04.03.2023 12663
Muslimaat.uz сайтида эълон қилинган йиллик танловданФарзандлар, ҳаётнинг зийнати, чиройи, келажак эгаларидирлар. давоми...

03:00 / 19.01.2020 28730
Инсон нима учун оила қуради Бугунги кунги ёшларнинг оила қуриш борасидаги тушунчалари қандай Уларда давоми...

06:19 / 05.08.2023 8495