Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» ҒУСЛ Ғусл қилиш тартиби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғуслни икки қўлдан бошлайди . Аввал икки қўлни билакларигача ювади. Сўнгра нажосат бор бўлса ҳам, йўқ бўлса ҳам, фаржини ювади. Сўнг агар баданида нажосат бор бўлса, уни кетказади. Кейин таҳорат олади. Агар баландроқ жойда ёки каттароқ тош устида ўтирган бўлса, таҳорат қилишда икки оёғини ювади. Агар баландроқ жойда бўлмаса ва оёқлари турган жойда сув тўпланадиган бўлса, оёғини ғусл қилиб бўлгандан кейин ювади.
Таҳорат қилиб бўлгач, бошидан уч марта сув қуяди. Сўнгра ўнг елкасидан уч марта, сўнг чап елкасидан уч марта сув қуяди. Баданининг бошқа жойларигача оқиб тушгунча сув қуяди. Сўнгра ғусл қилган жойидан четроққа чиқиб, агар таҳорат қилганида ювмаган бўлса, икки оёғини ювади.

63-масала
Биринчи сув қуйишда бутун баданини ишқалайди. Сўнгра иккинчи ва учинчи марта бутун баданида сув тегмаган жой қолмагунича сув қуяди.

64-масала
Ғуслнинг фарзлари ва суннатлари бор. Агар фарзлардан бири қолиб кетса, ғусл тўғри бўлмайди. Агар суннатлардан бири қолиб кетса, ғусл тўғри бўлади, лекин ажрдан маҳрум бўлинади.

Ашраф Али Таҳонавий

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Савол Шаққи садр воқеаси неча марта содир бўлган     Жавоб Биринчиси 4 ёшларида, Бану Саъд давоми...

10:58 / 30.11.2017 2962
Абу Аюб Ансорий розияллоҳу анҳу бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир даврада ўтириб давоми...

19:23 / 01.12.2016 2990
Билинг, ёлғизлик ва ажралишлик билан Аллоҳ хизматида қоим бўлиш орқали Унга етилади. Роҳиблар Аллоҳ унсини давоми...

15:32 / 14.02.2017 5077
Шундай қилиб, Исломда гўзалликдан завқланиш ҳалол ва тўғри йўлга қўйилди. Аёлларнинг чиройи ва зебу давоми...

14:25 / 15.11.2016 6909