“Замонавий, намунали оилани биргаликда яратамиз” номли тадбир бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

5 июль 2019 йил санасида Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокимияти биносининг анжуманлар залида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Чилонзор тумани бўлими ва “muslimaat.uz” сайти билан ҳамкорликдаги туман отинойилари ва туман маҳалла мутахассислари учун “Замонавий, намунали оилани биргаликда яратамиз” шиори остида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Унда “Оила” маркази раҳбари Умида Турғунова Чилонзор тумани ҳудуди бўйича оилавий ҳолатлар билан боғлиқ бўлган аниқ статистикалар билан таништириб, семинарни очиб берди.
Сўнг “muslimaat.uz” аёл-қизлар сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ “Қизбола келгусида келин, турмуш ўртоқ ва бўлғуси она” мавзусида нутқ сўзлади.
Кейин эса сайт фаолияти билан батафсил таништирувчи видео-ролик йиғилганларга қўйиб берилди.
Сўнгра “muslimaat.uz” сайти психологи Мадина Джураева “Оилада фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни, бува ва бувижонларнинг вазифалари” мавзусида маъруза қилиб, ўз фикрларини ҳаётий мисоллар билан ифодалаб берди.
Фаол отинойилардан Хуршида Лутфиллаева ҳам “Қайнона ва келин муносабатлари, уларнинг оиладаги ўрни ва вазифалари” мавзусида сўзга чиқиб, ўзининг бир қанча таклифларини ҳам ўртага ташлади.
Кейин Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Дилбар Атабаева сўз олиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Келгусида бундай амалий тадбирларни нафақат Чилонзор, балки бошқа туманларда ҳам уюштириш кераклигини айтиб ўтди.
Сўнг эса отинойилар ва мутахассислар ўртасида ўзаро савол-жавоб ҳамда фикр алмашинуви ҳам бўлиб ўтди.
Қизғин ўтган ўқув-семинари барчада катта таассурот қолдирди ва келгусидаги муваффақиятли режалар учун асос бўлди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни устоз шогирдларидан сўради Болаларим Аллоҳ таоло сизни дунё устидан ҳукмрон қилиб қўйганида давоми...

15:10 / 25.12.2018 5114
«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир» Анбиё сураси, 35оят Ҳа, ўлим ҳақ, ўлим ёш танламайди. 2019 йилнинг 29 декабрь давоми...

20:12 / 04.01.2020 3792
     Инсон зоти ўз табиатига кўра танҳо яшай олмайди. Оила қуради. Оилалар эса бирлашиб, жамият шаклланади. давоми...

12:52 / 01.02.2017 6975
Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.Ғусл қилиш. Энг яхши, янги ёки тоза давоми...

15:13 / 28.06.2023 1802