Шахсий саҳифа (профиль) маълумотларида ёшини ёлғон равишда ёзишнинг ҳукми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Учинчи: Бошқа ҳукмлар

Шахсий саҳифа (профиль) маълумотларида ёшини ёлғон равишда ёзишнинг ҳукми

Бу ҳам ёлғоннинг бир тури бўлади, валлоҳу аълам. Лекин агар бунга шаръий эҳтиёж бўлса, ҳақиқий ёшига хилоф бўлган маълумотни беришда танглик йўқ. Фикримча, икки ишдан – ҳақиқий маълумотни ёзиш ёки бутунлай ёзмасликдан бирини танлаш афзалдир.

Шахсий саҳифада баъзилар ёзганидек, «очиқ муносабатда» (алоқада) деган жумла бўлишининг ҳукми

(Фейсбук тизими фойдаланувчидан ўзи ҳақида жуда кўп маълумотлар қолдиришни сўрайди. Масалан, жинсингиз, ёшингиз, касбингиз, туғилган жойингиз, яшаш жойингиз, телефон рақамингиз, суратларингиз, танишларингиз, ўқиган, ишлаган ва ишлаётган  жойингиз, қизиқишларингиз, сиз севган ранглар, китоблар, фильмлар, мусиқалар, санъаткорлар ва албатта, оилавий аҳволингизни ёзиб қўйишни сўрайди. Бундан мақсад сифатида гўё Фейсбукдаги ҳамқишлоқлар, ҳамкасабалар, сабоқдошлар, қариндошлар, дўстларни топиш, улар билан мулоқот қилиш, иш топиш, ҳамфикрлар топиш кўрсатилади. Ана шундай маълумотларнинг «Оила ва муносабатлар» бўлимида Фейсбук сиздан «ёлғиз», «турмуш қурган», «ажрашган», «фуқаролик никоҳида», «бева» каби мақомлардан бирини танлашни таклиф қилинади. Баъзилар бу ерда ўзининг ким биландир ҳеч бир масъулиятсиз, эркин муносабатларда эканини билдириш учун сарлавҳадаги каби мақомни белгилайдир. Бу гўё ҳозирда баъзи ёшларнинг «йигитим/қизим» (girlfriend/boyfriend) деган гапига ўхшайди)

Қоида бор: «Бир нарсанинг ҳукми – унинг кўринишининг бир қисми бўлади».

Бир сўзни тушуниш ёки тафсир қилишга қарши чиқадиганлар бу гўзал қоидадан ғафлатда қолмаслиги керак. Ушбу қоидага кўра, араб тилида фатҳа билан ёзилган «алоқа» сўзининг маъноси «чин қалбдан севиш»[1] эканини топамиз. Эркак кишининг аёлларни севишига ҳам айнан шу сўз ишлатилади[2] ва бунда у «севги»[3] маъносини беради. Кўплиги эса қуйидагича: علائق

Бу «алоқа» («муносабатлар») сўзининг бирламчи тасвири эди. Иккинчи тасвири эса бу «алоқа»нинг («муносабатлар»нинг) барча қисмларини қамраб олади.

«Севиш» маъносидаги «алоқа» сўзи икки қисмга бўлинади:

Биринчи қисм: исломий шаръий алоқа (қайд қилинган)

а) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ораларингиздаги алоқаларни тўла бажаринглар», дедилар. Шунда саҳобалар «Ораларингиздаги алоқалар нима, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот: «Бутазордаги шох бўлса ҳам, аҳлингиз рози бўладиган нарса», дедилар».[4]

Бу ерда «алоқалар» – эр-хотин ўртасидаги муносабатни юзага келтирадиган маҳрдир.

б) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалби масжидларга боғланган киши…», дедилар.[5] Бу ўринда «боғланган» сўзи «муҳаббат билан боғланиш» маъносида келган. Бу муҳаббатнинг кучини ва ажралмас бўлиб боғланганини кўрсатади.

Аёллар «алоқа» деганда турмуш ўртоқларига муҳаббатларини назарда тутадилар.


[1] «Ғарибул-мусаннаф» (Абу Убайдул Қосим ибн Саллом): 2/411.

[2] «Китабул-алфоз» (Ибн Сакит): 340-с.

[3] «Ал-муҳкаму вал-муҳийтул-аъзам» (Ибн Саййидиҳ): 1/209.

[4] Заиф: Дорақутний «Сунан»да (3600-рақам) ривоят қилган.

[5] Бухорий (660-рақам) ривоят қилган.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан емоқ, ичмоқ ва жинсий алоқани тарк қилмоқдир. Рамазон давоми...

05:58 / 18.11.2016 6324
Чунки турмуш ўртоғингиз вафодор ва садоқатли ёр ҳақида орзу қилган уни ҳеч қачон Биласизми, эркаклар биз давоми...

10:58 / 07.03.2017 11094
embedhttpswww.youtube.comwatchvCBVFiQSc6IUembed

09:40 / 15.09.2016 3654
Халқимизда шундай мақол бор«Ҳовли олма қўшни ол».Бу мақолнинг замирида бебаҳо ҳикматлар мавжуд. Қўшнинг давоми...

13:51 / 29.11.2016 5592