Устозга хизмат қилишнинг шарофати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Устозларимиздан бири шайх ҳазратлари ҳақида барчамизга ибрат бўладиган гўзал воқеани сўзлаб бердилар: “Ливияда ўқиб юрганимизда бизга замонамизнинг етук уламоларидан бири дарс берган эдилар. Билсак, у зотнинг кўзлари ожиз экан. Аммо кўзлари кўрмаса-да, қалб нигоҳлари ўткир эди, оламни қалблари билан идрок этардилар. Устознинг уйи олийгоҳга яқин жойда эди. У киши дўстимиз Муҳаммад Содиқни яхши кўрар, унга алоҳида эътибор кўрсатардилар, яхши кўриб, “Муҳаммад” деб чақирар эдилар. Бунинг сабаби шуки, дарсдан кейин дўстимиз Муҳаммад Содиқ у кишини уйларигача элтиб қўярди. Албатта, бу ишда бир қанча ҳикматлар бор эди. Аввало, дўстимиз Муҳаммад Содиқ устознинг дуоларини оларди. Қолаверса, устознинг уйларига боргунча илмларидан баҳраманд бўлиб, савол сўрарди, жавоб оларди. Ҳатто қисқагина танаффусларда ҳам устознинг суҳбатида бўлишга, иложи борича кўпроқ илм ўрганишга интилар эди.
Устоз ҳам дўстимиз Муҳаммад Содиқдаги комил ихлосни, илмга бўлган гўзал муҳаббатни чуқур ҳис қилиб, талабалар ичида унга алоҳида эътибор берарди. Хаттоки ўзининг ёзув-чизув ишларида ҳам, бирор китобни кўриш керак бўлса ҳам дўстимизга суянар эди. Шунинг учун бўлса керак, устоз ўзининг илмий ишларида, ижод қилганларида ҳам барча фикрларини дўстимиз Муҳаммад Содиққа имло қилдирган эканлар. У орамизда энг илмли, шижоатли талаба эди. Ўз илми, камтарлиги ва гўзал фазилатлари билан барчанинг ҳурматига сазовор эди».
Шайх ҳазратларининг илмлари дарё эди. Ушбу воқеадан маълум бўляптики, бу азим дарё ихлос, шижоат, илмга бўлган юксак муҳаббатдан бошланган экан.

Исҳоқжон Муҳаммаджон ўғлининг “Таълим ва Тарбия” номли китобидан.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи фасл Фейсбукнинг умумий одоблари Эй карамли мусулмон Билгинки, «Фейсбук» деб аталмиш оламнинг давоми...

10:36 / 20.02.2019 3766
«Эй Одам фарзанди Қаноатли бўл беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил роҳатда яшайсан. Ҳаромдан сақлан динингни давоми...

18:58 / 26.12.2016 4500
2018 йиллар эди, ўз соҳамда етук мутахассис бўлишим учун Ислом динини ўрганиб, Ислом тамойилларига асосланган давоми...

07:50 / 17.05.2023 3438
Аёлларга хос фиқҳий масалалар Кўзга сурма қўйиш, парвариш қилиш аёлларга хос зийнатлардан, вазифалардан давоми...

03:00 / 10.01.2020 4798