Москвада аёлларимиз учун ўзбек тилида дарслар олиб борилмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу йилнинг сентябрь ойидан “Аиша” халқаро аёллар клубида араб тили ва Қуръон ўқитиш  курси  очилган эди.  Ўқув курси дарслари ўзбек  тилида олиб борилади. Рус тилидаги дарсларни ўзлаштириш ўзбек миллатига мансуб хотин-қизларимиз учун қийин кечгани боис, курс раҳбарияти улар учун ўзбек тилида дарслар  ташкил қилишди.   

Хотин-қизларимиз учун мўлжалланган бу дарслар муфассал тажвид, фиқҳ, ҳадис ва араб тили фанларидан бўлиб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб “Кифоя”, “Ҳадис ва ҳаёт” туркум асарлари, шунингдек, Одинахон Муҳаммад Содиқнинг “Муфассал тажвид” китоби асосида ўтилмоқда. Дарслар ҳафтанинг шанба кунлари бўлиб, айни вақтда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 20 нафардан ортиқ хотин-қизларимиз таҳсил олмоқда.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Айтишларича, оилани бузган киши шайтоннинг энг яхши хизматкори ҳисобланар экан. Ширин турмушимизни ўзимиз давоми...

16:27 / 05.03.2017 9880
Бугун дам олиш куни бўлишига қарамасдан ҳар кунгидек эрта уйқудан турдим... Айтганча... Қизалоғим Рима ҳам давоми...

08:45 / 28.11.2016 5045
Бу мақола эркак киши уйланмоқчи бўлган аёлга бериши керак бўлган 12 та савол ва аёл киши турмушга чиқмоқчи давоми...

10:46 / 19.02.2019 5308
Куз келиб барчамиз қиш ғамини кўрамиз. Қишда бекаларимиз асраб қўядиган асосий озуқаларидан бири қовоқ давоми...

11:32 / 25.11.2016 7342