ҚОРХАТ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Субҳоналлоҳ, оппоқ нур ёғар кўкдан,
Лаҳзада ўзгарар мезон куйлари.
Оқ яктак кийгач ҳам оғочлар ўктам,
Борлиққа ярашиб турар бўйлари.

Аста гулга дўнар шаффоф томчилар,
Севгимиздай нафис, меҳримиздай пок.
Гўё Орзу сари йўллар очилар,
Олдга бошлар ҳассос илоҳий идрок.

Ҳикматлар ўқиймиз оппоқ дунёдан,
Бахтли саҳфаларни очиб бирма-бир.
Сўзлар ярми кумуш, ярми тиллодан,
Олам тўла маъно, олам тўла сир.

Бу қор биринчи ё охиргисимас,
Биздан олдин, биздан кейин ҳам бордир.
Хотималар абас, ҳижронлар абас,
Ҳали ҳаётимиз биринчи қордир.

Шукрона илмини ўргансин юрак,
Ёмғирига шукур, қорига шукур.
Менинг қорхатим ҳам шу эзгу тилак:
Борига барака, барига шукур!

© Беҳзод Фазлиддин

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Кузнинг иккинчи ойи бошланди. Буёғига ҳаво ҳарорати янаям салқинлашади. Ёмғирли кунлар ҳисобига қуёш давоми...

21:07 / 19.10.2023 4191
Аллоҳ таоло марҳамат қилади «Зарийат» Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим давоми...

21:00 / 08.01.2020 4048
Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг азалий иродаси ва қудрати билан инсон зотини барча мавжудотлардан ақл, давоми...

18:45 / 01.12.2016 5822
Оилангизда қизалоқ ўсяпти. Сизнинг гўзал ва лобар қизингиз. Сиз у билан биргаликда айрим қийинчиликларни давоми...

18:48 / 01.01.2016 6968