Дунё мусулмонлари Ийдул Фитрни қандай кутиб олмоқда?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ийдул Фитр ‒  Қримда

Қрим муфтийси Эмирали Аблаев  яриморол мусулмонларига COVID -19 тарқалишининг олдини олиш муносабати билан Ийд байрамини уйда ўтказишни тавсия қилди.

“Қрим республикаси ва Севастополь шаҳри мусулмонлар идораси 22 май кунги жума намозини ҳамда ҳайит намозини уйда ўқиш ҳақида аҳолига мурожаат қилди. Бу эса ўз навбатида вируснинг оммага тарқалиб кетмаслигини олдини олади”,  деб хабар беради Қрим Мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Шунингдек, Қрим муфтийси Эмирали Аблаев ватандошларига ушбу оғир вазиятда қоидаларга сўзсиз амал қилаётганлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Аҳоли гавжум бўлиб тўпланадиган маросимлардан вақтинчалик тийилиш,  карантин чекловларига риоя қилиш, 65 ёшдан катта фуқароларни уйда бўлиши фақатгина ўзингиз ва соғлиғингиз учун фойда. Соғлик Аллоҳ томонидан берилган буюк неъмат, уни асраш ўзимизнинг қўлимизда", дейди муфтий ҳазратлари.

Ийдул Фитр ‒  Буюк Британияда

Буюк Британиялик бутун дунёга таниқли мусулмонлар ўз диндошларини келаётган Ийдул Фитрни уйда оила аъзолар билан биргаликда, масофани сақлаган ҳолда нишонламоқни сўраб мурожаат қилишди. Ушбу мурожаат Британиядаги энг машҳур мусулмон қандолатчиси Надия Ҳусайн ва “Биринчи рақамли жаноб Хон"  комедияси муаллифи, сценарист, актёр Адиль Рэй томонидан айтилган.

Надия Ҳусайн таъкидлаганидак, “Ҳозир бошқаларнинг эҳтиёжларини энг биринчи ўринга қўйиш учун энг муносиб вақт”, дея хабар беради BBC. Ўз навбатида Адиль Рэй: “Бу йил Ийдул Фитрда уйда бўлишимиз, ҳаётни сақлаб қолишимиз ва бошқаларнинг ҳаёти тўғрисида ўйлашимиз мумкин. Ҳайит учун бу энг  яхши совға бўлади...”, дейди.

Ийдул Фитр ‒ Россияда

Рамазон ойи якунланиши билан мусулмонларнинг энг улуғ байрами ‒ Ийдул Фитр нишонланади. Бошқа байрамлардан фарқли равишда бу байрамнинг доимий бир санаси йўқ. Масалан, 2020 йилда 23 май кунига тўғри келган бўлса, ўтган йили 4 июнда нишонланган. Муборак Ийдул Фитр бир ой мобайнида рўза тутиб, Аллоҳ таоло фарз қилган амални бажарганлар учун хушхабардир.

Дийдорга муштоқ яқинларимиз учун қувонч, болажонлар учун алоҳида завқ бағишловчи ушбу кун, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаган даврдан, яъни, 624 йилдан бери мусулмонлар томонидан кўтаринки руҳда ўтказиб келинади. 

Шунга қарамай, 2020 йилдаги пандемия сабабли, анъанага ўзгаришлар киритилди. Россия Президенти Владимир Путин Ийдул Фитрда барча мусулмонларни уйида қолишини сўради. Доғистон маъмуриятининг ижтимоий арбоблари ўртасида бўлиб ўтган йиғилишда президент Владимир Путин қуйидагиларни айтди:

“Руҳонийлар диндорларга айни дамда байрамни ўз хонадонларида нишонлашни,   оммавий мотам, шунингдек, дўстлар ва яқинлар билан бўладиган маросимларни ўтказмасликка чақирмоқда. Бу сўзларимиз амалда бажарилишига умид қиламан”.

 Манба: islam.ru

Калит сўзлар: Ийдул фитр ҳайит
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 3 март куни Самарқанд шаҳрида Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугунrdquo мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Дин ишлари давоми...

19:47 / 03 март 640
Индонезиялик журналист Марфуаҳ Панжи Астути хонимнинг юртимиз, хусусан, Самарқанд ҳақидаги Journey to Samarkandrdquo Самарқандга саёҳатrdquo номли китоби Индонезияда ўн давоми...

21:00 / 20 январь 495
Куни кеча 27 июнь 2019 йил санасида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида давоми...

05:14 / 28.06.2019 359
Афғонистонлик ихтирочи ўқувчи қизлар14 ёшдан 17 ёшгача бўлган беш нафар афғонистонлик ўқувчи қизлар Toyota Corollardquo русумли автоуловнинг двигателидан арзон ўпка давоми...

15:22 / 20 апрель 269