Дизайнер санитария кийимларини рўмоли билан тикди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Муслима  шифокор ва ҳамшираларга вирус тарқалишини олдини олиш учун ҳар навбатчиликдан кейин рўмолини ташлаб юбориш молиявий қийинчилик туғдиради. Бу эса ўз-ўзидан  маблағ танқислигига олиб келади.

АҚШнинг Миннесота штатида истиқомат қилувчи Ibrohim компанияси дизайнери Ҳилол Иброҳим муслима аёллар учун ювилиши осон ва қайта ишлатилиши хавфсиз бўлган санитария рўмолини ишлаб чиқарди.  У ҳозирга келиб  700 та санитар рўмолни муслима  шифокор ва ҳамшираларга тарқатган.

Бош кийим учун тикилган ҳар хил рангдаги махсус шарфлар иш вақтида қанчалик кўп ҳаракат қилсангиз ҳам ҳалақит бермайди, улар  айни шаръий талабларга мос равишда тикилади. Трикотаж матодан тикилган бу санитар рўмоллар тез ўзгарувчи иш муҳити учун жуда қулай. Уларни бемалол кир ювиш машинасида ҳам ювса бўлади.

Муслималар оғирини енгил қилиш мақсадида уларни қўллаб-қувватловчи бундай ишлар Миннесота штати аҳолиси орасида биринчи марта бўлаётгани йўқ. 2019 йили Ibrohim компанияси Park Nicollet ва Health partners билан беморлар ва тиббиёт ходималари учун санитар ҳижоб ишлаб чиқиш учун бирлашган.

Манба: ummamag.ru

Мавзуга оид мақолалар
Москвада муслима аёллар ташкилотларининг ўн биринчи Умумроссия қурултойи бўлиб ўтди.2023 йил. 22 июль. Москва. давоми...

08:17 / 24.07.2023 2377
Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Расулимиз давоми...

07:52 / 10.11.2020 5341
Muslimaat.uz сайти жамоаси билан онлайн ҳамкорлик қиламан. Куни кеча бўлиб ўтган тадбирда сайт раҳбарияти давоми...

06:16 / 19.08.2023 2762
Кеча 15 июнь 2019 йил санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртида 20182019 ўқув йили давоми...

21:24 / 16.06.2019 6601