Қурбонлик ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Қурбонлик Қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир.


Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик «Махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир».


Қурбонлик шариатга иккинчи ҳижрий санада киритилган.


Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожибдир.


Қурбонлик қилиш ҳур, балоғат ёшига етган, оқил, муқим ва закот нисобига молик бўлган мусулмон шахсга вожиб бўлади.


Ҳанафий мазҳаби бўйича мусофирга қурбонлик қилиш вожиб бўлмайди.


Қурбонлик қилишнинг вақти ҳайит кунининг тонги отиши билан киради ва учинчи ҳайит кунининг аср вақти кириши билан чиқади.


Қурбонлик ҳайит намозини ўқиб бўлгандан кейингина қилина бошлайди.

(Бу йилги карантин ҳолатида бомдоддан кейин кун чиққандан сўнг қурбонликни сўйилаверади)


Агар қурбонликка аталган ҳайвон қочиб кетиб, ўрнига бошқаси олинган бўлса, кейин аввалгиси ҳам топилиб қолса, иккиси ҳам сўйилади.


Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар мол, қўтос, туя, қўй ва эчкилардан иборатдир. Бу ҳайвонларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик қилинса бўлаверади.


Булардан бошқа ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.


Битта қўйни битта одам номидан, битта туя ёки молни еттита одам номидан сўйиш жоиз.


Қурбонликнинг гўштини учга бўлиб, бир қисмини ейиш, иккинчи қисмини камбағалларга бериш, учинчи қисмини сақлаб қўйиш яхши.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

«Ҳадис ва ҳаёт» туркумидан


Мавзуга оид мақолалар
3САБОҚСамолёт ёки бошқа уловга минганда ўқиладиган дуоИмом Муслим, Абу Довуд, Насоий ва Термизий ривоят давоми...

06:06 / 18.12.2022 1574
9. Умра қилувчига эҳромдаги ҳолатида ҳаром бўладиган ишларни яхшилаб билиб олинг.10. Маккаи мукаррамага давоми...

12:24 / 26.11.2022 4720
Ассалому алайкум Азизлар, аввало ҳар бир мўминамуслимага ҳаж ва умра зиёратларини адо этиш бахти насиб давоми...

07:25 / 21.11.2022 2135
Олимлар зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми, ёки рамазон ойининг охирги ўн куни афзалми, деган савол давоми...

06:00 / 31.07.2020 2212