ЙИЛЛИК ТАНЛОВ ЯКУНИГА ЕТДИ!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


 

Ассалому алайкум, қадрли опа-сингиллар!

Сизларга маълумки, ҳижрий 1441 йил муҳаррам ойида сайтимизда тўрт йўналиш бўйича йиллик танлов эълон қилган эдик. Мана, орадан салкам бир йил ўтиб, ғолибларни эълон қиладиган фурсат ҳам етиб келди.

Сиз азизларга шуни мамнуният билан маълум қиламизки, танлов эълон қилинган кундан бошлаб бизнинг манзилимизга сизлардан жуда кўплаб материаллар кела бошлади. Айниқса «Ҳар қадамда Аллоҳнинг мўъжизаси», «Моҳир аёл – оила бахти» номли йўналишларимизда жуда кўп иштирокчилар ўзларининг бетакрор ижод намуналари билан иштирок этишди.

Биз ҳайъат аъзолари учун иштирокчилар ичидан ғолибларни саралаб олиш осон бўлмади. Ўзаро маслаҳату мунозаралардан сўнг ғолиблар танланиб, уларни эълон қилишга мушарраф бўлдик.

 

МАРҲАМАТ, ЙИЛ ҚАҲРАМОНЛАРИНИ КУТИБ ОЛИНГ!

 

1-ЙЎНАЛИШ: «Илм-маърифатда пешқадам аёл». Илмий даражангиз, қўлга киритган ютуқларингиз (диплом, шаҳодатномалар, фахрий ёрлиқлар, диссертациялар) ҳақида батафсил маълумот жўнатинг ва  йил ғолибига айланинг. 

 

Ушбу йўналиш ғолиблари:

 

1-ўрин соҳибаси: НИЛУФАР АЛЛАБЕРГАНОВА (Ислом молияси тадқиқотчиси, докторант)

 

2-ўрин соҳибаси: МОҲИРА МАМАДАЛИЕВА (бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши мутахассиси, ментал арифметика мутахассиси ва тадқиқотчиси)

 

3-ўрин соҳибаси: АСАЛХОН ХАЙРУЛЛАЕВА (олинофрегопедагог, имконияти чекланган мактабда ўқув ишлари буйича раҳбар ўринбосари)

 

 

2-ЙЎНАЛИШ: «Малакали таржимон, муҳаррир, ўткир қалам эгаси – muslimaat.uz сайти ходими». 

 

Бу йўналишда ҳар бир соҳадан биттадан ғолибларни саралаб олдик

 

– Араб тилидан малакали таржимон йўналиши бўйича ғолиб:

РОБИЯ МАННОБЖОНОВА

 

– Турк тилидан малакали таржимон йўналиши бўйича ғолиб:

НАРГИЗА АТАБАЕВА

 

– Инглиз тилидан малакали таржимон йўналиши бўйича ғолиб:

ДИЛБАР АШУРОВА

 

– Рус тилидан малакали таржимон йўналиши бўйича ғолиб:

НАРГИЗА ШОДМОНОВА

 

– Ўткир қалам эгаси йўналиши бўйича ғолиб:

ДИЛОРОМ ЮСУПОВА

 

– Малакали  муҳаррир йўналиши бўйича ғолиб:

ЗУЛФИЯ БАЗАРОВА

 

 

3-ЙЎНАЛИШ: «Моҳир аёл – оила бахти». Ўзининг моҳирлиги билан  оиласида, эл ичида иззат-ҳурмат топган опа-сингиллар! Марҳамат, ижод намуналарингиз (тикувчилик, тўқувчилик, ҳунармандчилик, дизайнерлик... соҳаларида) билан танловда иштирок этинг ва йил ғолибига айланинг.

 

Ушбу йўналиш ғолиблари:

 

1-ўрин соҳибаси: НОДИРА ШАКИРОВА (тикувчи-дизайнерлик соҳасидаги фаолияти учун)

 

2-ўрин соҳибаси:  НИГОРА НАЗИРОВА (хаттотлик, рассомчилик соҳасидаги фаолияти учун)

 

3-ўрин соҳибаси: МУНИСА КОМИЛОВА (тикувчилик соҳасидаги моҳирлиги  учун)

 

 

4-йўналиш: Мобил телефонингизга «Ҳар қадамда Аллоҳнинг мўъжизаси» деган мавзуда фото ёки видеолавҳани суратга олиб, бизга жўнатинг ва йил ғолибига айланинг. Ушбу йўналишда эркаклар ҳам иштирок этишлари мумкин.

 

Ушбу йўналиш ғолиблари:

 

1-ўрин соҳибаси: БАРНО ЙЎЛБАРСОВА

 

2-ўрин соҳибаси: МАДИНА МЎМИНОВА

 

3-ўрин соҳибаси: ДИЛДОРА МИРЗАОЛИМОВА

 

 

Muslimaat.uz сайти раҳбарияти ва жамоаси ҳамда сайтимизнинг жамики мухлислари номидан йиллик танловимизнинг барча иштирокчиларига самимий ташаккур айтамиз.

Йил ғолибларини эса чин қалбдан муборакбод этамиз. Келгуси ишларингизда, оилавий ҳаётингизда янада улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Аллоҳ таоло қилаётган заҳматли ишларингизни икки дунёингиз учун манфаатли қилсин.

 

Ғолибларни қай йўсинда тақдирлашни юртимиздаги ҳозирги ҳолатнинг қандай давом этишидан  келиб чиқиб каналимиз орқали эълон қиламиз. 

Биз билан бирга қолинг!

 

Мавзуга оид мақолалар
Юртимизга яна баҳор қайтди. Кўнгилларга илиқлиқ, дилларга қувонч, хонадонларимизга файзу барака улашувчи баҳор фасли бу йил муштарийларимиз учун яна бир ҳадя давоми...

16:43 / 01 март 362
Куни кеча азим Тошкентнинг сўлим гўшаларидан бирида forum.muslimaat.uz сайтининг аёлқизлари учрашуви бўлиб ўтди. Ҳилолнашр матбааси ҳамда muslimaat.uz сайтининг муҳаррири давоми...

08:35 / 25.09.2020 3445
Кеча жамоамиз билан Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган Сизни соғиндик, ё Расулуллоҳrdquo номли сийрат тадбирида қатнашдик. Тадбир Қуръон тиловати ва давоми...

17:11 / 13.10.2023 1861
Ҳаётда ёқтирмайдиган нарсаларимдан бири ndash хоҳ сурат, хоҳ видео бўлсин, тасвирга тушиш. Аммо опасингилларимизга хайрни илинганим учун ёқтирмасамда, бу ишга давоми...

11:16 / 11.06.2023 1374