Насроний аёл мусулмон дугонасига Ҳаж совға қилди.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Карачай-Черкас Республикаси Мусулмонлар диний бошқармаси Ҳаж ва умра учун танлов эълон қилди. Танлов бир неча босқичда бўлиб ўтди. Танлов натижасига кўра биринчи ўринга насроний динига эътиқод қилган Юлия Ереско лойиқ кўрилди.

Кўп сонли иштирокчиларни лол қолдирган ғолиба Юлиянинг айтишича, у бу танловда иштирок этиб, совринни қўлга киритиб, Маккага боришни орзу қилган мусулмон ҳамкасби ва дугонасига совға қилмоқчи бўлган.

Бу ҳақда хабар топган Пятигорск ва Черкас епархиясининг зиёратчилар хизмати ташкилоти Юлия учун ҳам мукофот тайёрлашга қарор қилишди ва совға сифатида унга Псковдаги зиёратгоҳларга бепул саёҳат қилиш таклифини билдиришди. Юлия учун бу кутилмаган совға бўлди ва у мамнуният ила бу таклифни қабул қилди.

Манба: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Ийдул Азҳонинг иккинчи куни муборак бўлсинБирбирингизга совғасалом улашинг

14:20 / 29.06.2023 2882
Bintu Sodiq канали ҳижрий 1445 йил танловини эълон қилади1йўналиш .Ёрёр ndash тўйларимиз кўрки, номли танловда давоми...

04:51 / 26.08.2023 3630
Кеча, 27 февраль куни Тошкент Ислом институтида институт талаба қизлари ўртасидаquotҚуръон мусобақаси ndash давоми...

08:03 / 01.03.2023 3859
Sputniknewsuz.com хабар беришича, Буюк Британияда истиқомат қилувчи юртдошимиз Гули Шайх хоним Гули Мурадова давоми...

23:45 / 05.05.2020 6667