Учрашув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куни кеча азим Тошкентнинг сўлим гўшаларидан бирида forum.muslimaat.uz сайтининг аёл-қизлари учрашуви бўлиб ўтди. Ҳилол-нашр матбааси ҳамда muslimaat.uz сайтининг муҳаррири Барно Саидраҳмон, психолог Мадина Жўраева, сурдо-таржимон Зилола Маҳмудоваларнинг ташрифи йиғилганларни ғоятда хурсанд қилди. Уларнинг динимиз ривожи, аёлларимизнинг жамият ва оиладаги ўрни, фарзанд тарбияси, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари тўғрисидаги сермазмун, мулоҳазага бой суҳбатларини муслималаримиз анчагача унутолмасалар керак. Muslimaat.uz сайтининг Қирғизистондаги вакиласи, серғайрат, илмга чанқоқ муслимамиз Бибиражаб эса эришган ютуқлари ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашдилар. Меҳмонларни лаззатли таомлар билан меҳмон қилган Гулираъно синглимизга яхши тилакларимизни изҳор қилиб, дуолар қилдик.

Учрашувга ташриф буюрган ҳар бир муслима қалбида олам-олам қувонч, ҳаяжон, унутилмас таассуротлар билан хайрлашгани шубҳасиз... Ният қилдикки, шояд келгуси учрашувларимизда Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳам қатнашсалар, илм чашмаларидан бизларни баҳраманд этсалар!


Муслималар учрашуви... Бу шунчаки учрашув эмас, бу соғинган қалблар учрашуви, бу иймонлашув, бу дардлашув, бу йўқлов -  Аллоҳга, унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат йўқлови!


Дилфуза Саидраҳмон

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мусулмон учун энг муқаддас китоб шубҳасиз, Қуръони каримдир. Ушбу илоҳий кўрсатма том маънода давоми...

03:24 / 05.12.2020 3782
Дунё мусулмонлари ҳақида 10 та фактБугунги глобаллашган оламда, мусулмонларнинг турли миллат вакилларидан давоми...

01:53 / 03.05.2020 7530
Зикр қилмаган қалблар ўлади. Дуо ва зикр билан эса, қалблар тирилади, балолар даф бўлади, ғамташвишлар давоми...

19:47 / 22.11.2020 3262
Туркиянинг Мугла вилоятида ишчилар иш жойида Қуръонни ўрганиш имкониятига эга бўлди, деб ёзади давоми...

21:43 / 13.08.2020 4458