Муслима аёлларнинг вакили бўлиш мен учун шараф
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оммабоп PrettyLittleThing бренди ўз реклама кампанияси учун биринчи марта қора танли ҳижоб ўраган моделни жалб қилди ва катта ўлчамларни хуш кўрувчи харидорларини хурсанд қилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.

Мода оламидаги ушбу бренд муслим харидорларга мўлжалланган ёпиқ кийимларини ўз ичига олган Модест Клозинг линиясини ишга туширди. Масалан, ушбу коллекциядаги маҳсулотларни намойиш этишда қатнашиш учун бренд лондонлик 21 ёшли Илвад Марсалга мурожаат қилди. Натижада, модел қиз мазкур бренд веб-сайтида пайдо бўлган ҳижобли биринчи мусулмон аёл бўлди.

Хусусан, у оқ узун енгли кофта устидан кийилган сариқ узун либосда суратга тушди. Унинг қиёфасини қаймоқранг рўмол тўлдирди. Бошқа бир фотосуратда Марсал қора комбинезонда ва худди шу рангдаги ҳижобда, учинчисида эса у камар тақилган кенг кўк жинси ва катта ҳажмдаги енгли қизил туникада суратга тушмоқда.

"Мени бу даражада қўллаб-қувватлашади деб ўйламаган эдим! Ушбу катта лойиҳанинг бир қисми бўлганимдан ниҳоятда хурсандман. Бундай лойиҳада бошқа камтарин аёлларнинг вакили бўлиш мени учун шараф",  дейди фотосессия қаҳрамони.

Лента.ру хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда товар харидорлари сайтда эълон қилинган кадрларни юқори баҳолашди ва ҳижобли моделнинг йирик оммавий ахборот воситаларида тилга олиниши мусулмон олами учун муҳим воқеа эканлигини таъкидладилар.

"Бу жуда ажойиб қадам. Ушбу лойиҳа мода оламидаги рақибларимизни ҳам шундай қилишга илҳомлантириши аниқ. Шундай қилиб, муслима қизлар бундай катта брендлар уларнинг маданиятини ҳурмат қилишларини кўриб, ўзларини қулай ва хотиржам, замонавий ҳис қилишади", дея қўшимча қилди Марсал.

Манба: islam.ru

Дилноза Мамадалиева тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Пандемия вақтида Рамазон рўзасини тутишБу борада мутахассис нима дейди Aбу Дабидаги Кливленд клиникасининг давоми...

00:09 / 24.04.2020 2636
Бугун, 2020 йил 23 декабрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Хўжаи Жаҳонrdquo жоме масжидида туман отинойилари давоми...

09:13 / 24.12.2020 3495
Шу йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имомдомлалар ўртасида Йил имоми ndash 2023rdquo кўрик давоми...

12:02 / 06.12.2023 1093
Бухоро яқинидаги Сухор деган қишлоқда Саййид Амир Кулол қуддиса сирруҳининг мақбараси бор. Биз бу ерга аср давоми...

08:25 / 29.11.2023 573