Аллоҳ таолонинг қонуни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

“Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:

“Вайл бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга. Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар. Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар” (Мутоффифийн сураси, 1-3-оятлар).

Одамлар ўлчовдан уриб қолувчи дўконда ўтиради ва бу фақат тарозуда ўлчанадиган нарсалардагина бўлади деб тушунадилар. Йўқ! Аллоҳ таъоло тарозуни фақат дўконларга, бозорларга оид қилмаган. Балки, инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларида ҳам лозим қилгандир.

Эр-хотин ҳақ-ҳуқуқларида ҳам тарозу бордир, яъни, агар эр аёлидан ўзининг ҳақларини юз фоиз талаб қилиб олсаю, лекин аёлининг ҳақларини юз фоиз адо қилмаса, ёки акси бўлса, бу ҳам тарозудан уриб қолишдир.

Кўп кузатилганки, аёл эрим менинг ҳар хоҳишимни бажо келтирса деб хоҳлайди. Лекин эрининг ҳақларини адо қилиш вақти келганда эса, истаса қилади, йўқса йўқ.

Худди шундай эр ҳам аёлим мен учун ҳар доим ҳозир ва хокисор бўлсин ва мен хоҳлагандек бўлиб турсин деб хоҳлайди. Лекин мен ҳам аёлим хоҳлагандек бўлишим керак деб ўйламайди.

Эр-хотин бир-биридаги ҳақни олиш вақти келганда, эр аёлим покдомон бўлсин, ўралган бўлсин, хеч кимнинг унга назари тушмасин деб хоҳлайди. Лекин ўзининг ҳолати шундай бўладики, номаҳрам аёлларга тикилиб юраверади. Бундай эр тарозудан уриб қолувчи эрки, аёлидан покдомонликни кутади ва талаб қилади, ўзи эса номаҳрам аёллар ила алоқаларни кучайтиради. Бу инсон ҳам тарозудан уриб қолувчидир.

Худди шундай, аёл эридан менинг ҳар хоҳишимни адо қилсин, молидан сарф қилсин, менга гўзал ҳаёт ва ором тақдим қилсин деб кутса ва талаб қилса, лекин, эрига итоат қилмаса, авратини ёпишлик ҳақида ўйламаса, бундай аёл ҳам тарозудан уриб қолувчидир.

Бундай эр-хотин учун бўладиган охиратдаги азобни Аллоҳ таъоло “вайл”деб атади. “Вайл” деб ҳалок бўлишликни айтадилар. “Вайл” дўзахдаги бир хос жойки, унда Аллоҳ таъоло тарозудан уриб қолувчиларни азоблаш учун оловдан бўлган устунларга боғлаб қўяди ва дўзах олови кўтарилиб, уларнинг қалбларигача етиб боради. Аллоҳ таоло шундай дейди: "У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир. Қалбгача етиб борадир". (Ҳумаза сураси, 6-7-оятлар).


“Мисали издваажи зиндаги кэ сунеҳри усул” китобидан

Абдулқаюм Комил таржимаси


Мавзуга оид мақолалар
Москвада илк бора Ислом динининг муқаддас китоби ҳисобланмиш Қуръони Каримга бағишланган, турли дастурлар давоми...

08:58 / 09.02.2017 4546
Сирдарёда Қуръон тиловати мусобақаси ғолибалари аниқланди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг давоми...

11:55 / 18.01.2018 3653
Оила қуриш моҳирлик эмас, асл маҳорат турмуш қургандан кейин хонадонимизни Аллоҳ рози бўладиган ҳузурли бир давоми...

22:17 / 26.02.2023 2010
Мактабда бир бой ўқувчи қизча камбағал дугонасигаquotМенинг онам янги машина сотиб олди, чунки у сенинг давоми...

21:11 / 06.07.2023 2166