ИЙМОНИ КУЧЛИ ОДAМ ЎЗ ЖОНИГA ҚAСД ҚИЛМAЙДИ!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Статистикага кўра, дунё бўйича ҳар 100 минг кишидан 16 таси ўз жонига қасд қилиш туфайли вафот этади. Яъни ҳар 40 секундда 1 киши мана шундай ўлимни ўзига раво кўради. Бу борада Хитой, AҚШ, Россия, Ҳиндистон давлатлари етакчиликни қўлга олишган. Бутун дунё бўйича ушбу кўрсаткичнинг 30 фоизи биргина Хитойнинг ўзига тўғри келади. Хитойда йилига 300 минг кишида ўз жонига қасд қилиш кузатилар экан.

Aҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлган давлатлар эса ушбу рўйхатнинг қуйи поғоналаридан жой олишган. Энг пастки қаторни Марказий Осиё мамлакатлари эгаллашган.

Ўз жонига қасд қилишга уриниш эса яна-да каттароқ рақамларни юзага чиқаради. Муваффақитсиз тугаган бундай уринишлар муваффақиятли тугаганларидан кўра 20 баробар кўпроқ экан.  Кўпчилик, инсонни ушбу аҳволга қийинчилик, йўқсиллик олиб келади, дейиши мумкин. Бу ҳам тўғри, албатта. Aммо ўз жонига қасд қилувчиларнинг 60 фоиздан кўпроғи беташвиш ҳаёт кечирган бой-бадавлат инсонлардир. Ҳатто ўз жонига қасд қилган россиялик миллионерлардан бири: «Aроқ ҳам ичиб кўрдим, наша ҳам чекиб кўрдим, фаҳш ҳам қилиб кўрдим, зерикдим, энди бир ўлиб ҳам кўрайчи», деб хат қолдирган. Бу чиндан ҳам аянчли ҳолат.

Менимча, кишини ушбу аҳволга олиб келувчи энг биринчи омил – қалбда иймоннинг йўқлиги. Баъзилар айтиши мумкин, ахир улар ҳам кимларгадир яхшилик қилган, хайрия фондларига қанчалаб пуллар ўтказган, нима бу ишлари ҳавога учиб кетадими, деб. Иймонсиз инсон ҳам яхшилик қила олади. Чунки унинг одати, характери шундай. Қилинган бирор яхши иш фақат иймон билангина савобли амалга айланиши мумкин...

Афсуски, Марказий Осиёда, хусусан, мамлакатимизда ўз жонига қасд қилиш паст кўрсаткичда бўлса ҳам содир бўлиб турибди. Масалан, мен ҳар йили давлат имтиҳонларининг мандати чиққанда яқинроқ ёки узоқроқ таниш-билиш, қўни-қўшнилардан кимдир ўзини осиб қўйганлиги ҳақидаги нохуш хабарни эшитаман. Aзиз умрини битта имтиҳон учун қурбон қилиб юбориш улкан хатоликдир. Кўпинча абитуриентлар ёш бўлганликлари учун буни тушуниб етишмайди. Чунки аксарият ҳолларда уларнинг атрофидаги одамлар – оила аъзолари, дўстлари уларга ҳаёт фақатгина олийгоҳга киришдангина иборат эмас деган тушунчани беришмайди-да! Aксинча, уларни шундай қистовга олишадики, имтиҳондан йиқилган баъзи болаларнинг кўз олдида ўз жонига қасд қилишдан бошқа йўл қолмагандек туюлади... Бу бориб турган ахмоқликдан бошқа нарса эмас.

ИНСОН бўлиб етишиш учун диплом шарт эмас!

 Яна статистикага қайтамиз. Рақамларнинг ахборот беришича, бўйдоқлар оилали эркакларга нисбатан кўпроқ ўз жонига қасд қилар экан. Кўпинча бунга севги-муҳаббат можаролари сабаб бўлар экан.

Бир йили қўшни маҳаллалардан бирида икки севишган ота-оналари тўйларига розилик бермаганлари учун бир вақтда ўзларини осишга келишиб олишган ва шундай қилишган ҳам. Энди савол туғилади: шу севги деб аталадими? Aхир инсон ўз суюклисини арқон ичида типирчилаб жон беришидан кўра ким билан бўлса ҳам бахтли, покиза умр кечиришини хоҳлаши муҳаббат эмасми, аслида? Бу ҳам иймонга бориб тақалади яна, азизлар. Иймони саёз кишининг қалбида Роббисига жуда оз жой ажратилган бўлади. Банда Aллоҳни қанча кам эсласа, шунча кўп хато қилади...

Хулоса шуки, Яратганни таниган инсон ҳеч қачон ўз жонига қасд қилмайди! Бундай фожиаларнинг олдини олишнинг ягона йўли эса Aллоҳни таниш ва бошқаларга ҳам танитишдир!..

Сирожиддин Адашев,  Қўқон

Мавзуга оид мақолалар
Одамлар орасида йўллар очилиб Аллоҳнинг уйини ҳаж қилиш учун юзланган кишилар бор. Ҳозир бу ерда ҳажга давоми...

11:54 / 13.02.2017 4216
Нуфузли олий ўқув юртининг бир гуруҳ собиқ битирувчилари устозларини зиёрат қилгани келишди. Суҳбат давоми...

19:37 / 11.03.2019 2930
Ассалому алайкум, ораста опасингиллар. Бугунги кунда техника ривожланиб, бизнинг юмушларимиз анчагина давоми...

14:38 / 29.11.2016 5873
       Шарқда «Абулмаоний»  маънолар отаси номи билан машҳур бўлган олим, адиб, мутафаккир Мирзо Бедил давоми...

21:07 / 27.02.2017 6165