Муслима Упол имтиёзли қизил диплом соҳибаси бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Упол Ўш вилояти, Ўзган туманининг Айри Сув қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни битиргач,  у Россия Федерациясининг Д.К.  Беляев номидаги Иваново давлат қишлоқ хўжалиги академиясига кириш учун имтиҳон топширади. Кириш имтиҳонларидан энг юқори баллни олган Упол билимларини кенгайтириш, мустаҳкамлаш мақсадида Россия Федерациясига келади. У тупроқ мелиорацияси ва ўсимликлар дунёсига жуда қизиққани учун қишлоқ хўжалиги соҳасини танлаган эди. У академиянинг ландшафт дизайни бўлимида таҳсил олади.

Упол академиянинг биринчи курсини битирган кезларида Ислом дини билан яқиндан танишди. Диний таълимотлар ва шаръий ҳукмларни ўрганди. У рўмол ўрашга аҳд қилди. Академиянинг баъзи ўқитувчилар унинг бу хатти-ҳаракатини ёқлашмади. Ҳатто имтиҳон топширишига рухсат беришмади. Улар турли гаплар билан маломатлар ҳам  қилишди. Унинг рўмол ўраши  гуруҳдошларини ҳам чўчитиб юборди. Ваҳима ва қўрқув исканжасида таълим мутасаддилари Уполни 24 соат давомида кузатувга олишди. Унинг телефони ҳам назоратга олинди. Аммо бу синовлар Уполни имонини синдира олмади. У ноумид  бўлмади.  У ўзининг билими, заковати, меҳнати, муомала ва одоби билан  атрофдагиларнинг меҳр-муҳаббатини қозонди.

Упол академияни имтиёзли қизил диплом билан тугатиб, бу ердаги ўқитувчилар ва талабаларга Ислом ва мусулмонларнинг ҳақиқий қиёфасини намоён этди.

Бугунги кунда эса Упол Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлигида катта мутахассис бўлиб ишлайди.


Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британия тарихида биринчи марта ҳижобли мусулмон аёл судья лавозимини эгаллади. 40 ёшли Рафия Aршад давоми...

21:30 / 28.05.2020 4852
AҚШ президентлигига асосий даъвогарлардан бири собиқ вицепрезидент, Демократик партияси аъзоси Жо Байден давоми...

22:18 / 25.07.2020 3689
Американинг йирик шаҳарларидан бирида расмийлар кўплаб мусулмонларнинг истакларини ўрганиб чиқиб, расмий давоми...

01:02 / 18.01.2021 3611
Муслимаат.уз, Муаллим медиа ва барча каналларимизда Туркиядаги мусибат муносабати билан мотам эълон давоми...

16:58 / 07.02.2023 2824