АҚШ армиясида капелланлик(диний маслаҳатчи) лавозими муслима аёлга берилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АҚШ армиясида хизмат қилган биринчи мусулмон аёл Салеҳа Жабин Америка ҳаво кучлари капелланида хизмат қилиш учун дипломини олди. «Битирув маросими 5 февраль куни бўлиб ўтди», дейилади АҚШ ҳаво кучларининг баёнотида.

«Мен эътиқодим юзасидан бирон муросага келишим шарт бўлмади», дейди Жабин.

Мусулмон аёл ушбу имконият учун раҳбариятга миннатдорчилик билдириб, янги лавозимидаги масъулиятини ҳам яхши ҳис қилиб турганини баён этди.

«Мен ҳарбий хизматдошларимга, уларнинг оилаларига маънавий ёрдам бера оламан ва диний ҳамда ахлоқий масалалар бўйича қўмондонларга диним, миллатим ва жинсимдан қатъи назар, маслаҳат беришимда бирон-бир тўсиқ йўқ», дейди у.

Асли ҳиндистонлик Жабин АҚШга 14 йил олдин чет эллик талаба сифатида кўчиб келган.

Манба: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Имом хатиб олий мактаби 10синф ўқувчиси Ичлал Доғчи араб, инглиз, француз, давоми...

00:00 / 28.07.2020 5516
Доктор Жагдиш Aнанд Рой Канададаги таниқли офтальмологлардан бири ҳисобланади. Доктор ҳиндуизм динига давоми...

01:22 / 15.10.2020 3104
Буюк Британия Мусулмонлар Кенгаши Зара Муҳаммадни Буюк Британиядаги энг йирик мусулмонлар ташкилоти давоми...

06:28 / 02.02.2021 5489
Жон Хопкинс номидаги Aмерика иқтидорли ёшлар маркази нигериялик Фарида Ойололуга Дунёнинг энг иқтидорли давоми...

06:53 / 25.08.2021 14204