МАСЖИДУЛ АҚСОНИ КИМ ҚУРГАН?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сулаймон алайҳиссалом

Мусулмонлардаги ишончли, собит шаръий далилларга кўра, Масжидул Ақсони Сулаймон алайҳиссалом қурганлар. Лекин у зот пойдеворга асос солмаганлар, балки масжиднинг биносини ибодат қилиш учун тайёрлаб, кенгайтириб, янгилаганлар.

Насоий, Ибн Можа ва бошқалар Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан қилган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Сулаймон ибн Довуд Байтул Мақдисни қуриб бўлгач, Аллоҳдан учта нарса сўраганлар: У Зотнинг ҳукмига тўғри келадиган ҳукмни, ўзидан кейин ҳеч кимга берилмайдиган салтанатни, бу масжидга фақат намоз ўқиш учунгина келган ҳар бир одамни гуноҳларидан худди онасидан туғилгандек (поклаб)

чиқаришини.  Менга иккитаси берилди. Учинчиси ҳам берилишини умид қиламан».

Имом Нававий «Саҳиҳ Муслим»нинг шарҳида шундай деган: «Бу икки масжиднинг пойдеворига асос солган зот Одам алайҳиссалом экани ворид бўлган. Шу билан бирга Иброҳим Масжидул Ҳаромни, Сулаймон Байтул Мақдисни қургани, орада қирқ йил ўтгани ҳақидаги бироз ихтилофлар бор. Демак, бу икки зот бинони фақат янгилаган, холос деган хулоса келиб чиқади».

Қуртубий «Жомеъ ли аҳкамил Қуръан»да шундай деган: «У Зотнинг «Эсла, вақтики, Иброҳим билан Исмоил Байтнинг пойдеворларини кўтараётиб…» деган ояти ҳамда Насоий ривоят қилган ҳадис Иброҳим ва Сулаймон алайҳимассаломнинг пойдеворга асос солганига эмас, балки бошқалар асос солган бинони янгилаганига далолат қилади».

Имом Бағавий ўз тафсирида шундай деган: «Байтул Мақдис  Бухтанассир ғазот қилгунича Сулаймон қуриб кетган шаклда бўлган. У шаҳарни харобага айлантириб, масжидни бузиб, шифти ва деворларидаги тилла, кумуш, дур, ёқут ва бошқа жавҳарларни олиб, Ироқ еридаги ўз мамлакатига ташиб кетган, дейишади».

Кўриниб турибдики, Сулаймон Байтул Мақдисда қилган иши Ҳайкалнинг пойдеворига асос солиш бўлмаган, балки муборак Масжидул Ақсони янгилаш бўлган. Худди Иброҳим алайҳиссалом Масжидул Ҳаромни янгилагани каби. Масжидул Ақсо Сулаймон, Мусо, Яъқуб ва Иброҳим алайҳимуссаломлардан олдин ҳам бўлган…

«Масжидул Ақсо: ҳақиқат ва тарих» китобидан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Витаминлар алифбоси ВИТАМИНЛАР АЛИФБОСИ Боланинг соғлом ва гўзал бўлиб ривожланишида давоми...

11:42 / 25.11.2016 10038
Навбатдаги намоз. Ҳар доимгидек масжидга кирувчиларга, Аллоҳнинг амрига Лаббай деб жавоб бераётганларга давоми...

16:52 / 12.02.2019 4969
embedhttpswww.youtube.comwatchv4dR2TowMRk0featureyoutu.beembed

19:29 / 07.02.2018 3218
Турли сабабларга кўра, аёллар масаласи Исломга қарши таъна тоши отишнинг асосий нишонларидан бирига давоми...

15:38 / 17.11.2016 8372