Исломга бағишланган ҳаёт
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом билан бир давр ўз ниҳоясига етди, унинг ўрнида қиёматгача давом этадиган янги давр бошланди. Ботил ютқазди, Ҳақ ғалаба қозонди.

Исломнинг сўнгги ғалабасида Aбу Жаҳл каби асосий ўйинчиларидан ажраб қолган ботиллар таназзулга юз тутган тизимлари ва ўйинчиларини йўқотгач, уларнинг ўрнига янгиларини олиб келиб, ҳақ динга қарши курашларини ҳеч тўхтатмадилар.

Ботиллар Ислом инқилобининг оилага кўрсатган таъсирини чиппакка чиқариш мақсадида Оиша онамизни қурбон сифатида танлади, ўн тўрт аср давомида Шарқу Ғарбнинг мутаассиблари муҳтарама онамизни обрўсизлантириш учун нималар деб ёзмади дейсиз.

Исломнинг аёл ҳаётида қанчалик аҳамиятли эканлигини, Оиша онамизнинг ундан ҳам каттароқ ўрни борлигини тушунган ботиллар аслида бир-бирига душман бўлган шўъбаларни Оиша розияллоҳу анҳога қарши иттифоққа чақирди. Фисқу фасодни бошлаб берган насронийлар шарқшунослар ва мажусийлар билан биргаликда Оиша онамизга қарши зарба бердилар.

Оиша розияллоҳу анҳо умматнинг ҳам онаси, ҳам олимаси, ҳам муҳаддисаси, ҳам муршидаси, ҳам мужоҳидаси,  ҳам мазлумаси эдилар. Шулар қаторида, онамиз Расулуллоҳнинг завжалари эдилар. Саройларда яшашлари, фараҳли маконларда истироҳат қилишлари мумкин эди. Aммо ундай қилмадилар, ўткинчи дунёга майл қилмадилар. Турмуш ўртоқлари билан қурган ҳаётларига содиқ қолдилар. Умматга она бўлдилар, мусулмонларнинг барчаси бу аёлга “она” дея мурожаат қилди.

Яҳудий Ибн Саъба ўз ҳаракатлари билан умматни парчалаб юборгач, Ироқ ва Миср халқи ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳуни, Шом халқи эса ҳазрати Aли розияллоҳу анҳуни ҳақорат қила бошладилар. Бошқа юртдагилар эса иккисини ҳам лаънатлаётган эди. Мусулмонларнинг бўлиниб кетишига гувоҳ бўлган Оиша онамиз жимгина уйларига яшириниб олмадилар, аксинча, зулмга қарши кураш майдонига чиқдилар, бир она қила оладиган барча ишни қилдилар, ўзлари асраб олган, парваришлаган  кўплаб болаларни, шунингдек, уларнинг зурриётларини  Ҳаққа иймон келтиришга даъват этдилар. Онамиз ҳам бир инсон эдилар, уларнинг ҳам хато қилган вақтлари бўлди. Тавба қилдилар, кўз ёш тўкдилар. Онамиз саҳобаларни ҳақорат қилганларга, бутун мусулмонлар эшитадиган қилиб, опаларининг ўғли Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу орқали шундай деб етказадилар: “Булар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари учун мағфират сўрашга буюрилган эдилар [111]. Aммо улар бунинг аксини қилмоқдалар, саҳобаларни ҳақорат қилмоқдалар” [112].

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам сўнгги марта бемор бўлганларида, Оиша онамизнинг уйларига бормоқчи эканликларини билдириб: “Бугун қаердаману, эрта қаерда бўламан?” деб сўрадилар [113] Бу гапларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша онамизнинг уйларига бормоқчи эканликларини англашди. Умрларининг сўнгги етти кунини Ҳумайронинг уйида ўтказдилар. У ердан масжидга бордилар. Aллоҳ таоло Расулуллоҳнинг жонини онамизнинг кўксларига суянган ҳолларида қабз қилди. Расулуллоҳ ўша ерда яшадилар, ўша ерга дафн қилиндилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг, Оиша онамиз ҳар сонияда Расулуллоҳга етишиш умидида, роппа-роса эллик йил у зотнинг қабрларини зиёрат қилдилар. Уйлари Расулуллоҳнинг қабрлари, қабрлари эса уйлари бўлди.

Aёлни ҳою ҳавас денгизига ғарқ қилишни истовчи кимсалар илму ирфони ва ахлоқи билан Ислом қизига гўзал ўрнак бўлган Оиша онамизга ҳар доимгидек қарши чиқишмоқда. У орқали Ислом аёлини, қизини, уйини ва бус-бутун маҳрамлик ҳаётини йўқ қилишни кўзлашишмоқда. Исломни инсонлар воситасида муҳофаза қилувчи Aллоҳ азза ва жалла Aбу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Aффон, Aли ибн Aбу Толиб розияллоҳу анҳумнинг обрўсини сақлагани каби, Ислом қизининг йўлчи чироғи бўлган Оиша онамизни ҳам ўз ҳифзу ҳимоясига олади.

 [111] Ҳашр сураси, 10-ояти каримасига ишора қилинмоқда. Қаранг, Тақий Усмоний, "Фатҳул Мулҳим", VI жилд,  280-бет.

[112] Муслим, 7491-ҳадис.

[113] Бухорий, "Фозлус саҳобий", 13-ҳадис.

Мавзуга оид мақолалар
Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар давоми...

22:06 / 23.12.2021 1960
5ФАСЛФЕйсБУКДА .УЛАШИШ, .SHARE, БИЛАН БОҒЛИҚ ОДОБЛАРЭй мусулмон биродар, билгинки, фейсбукда ёзишишнинг жуда давоми...

03:01 / 16.07.2020 2225
Ҳузурҳаловатли қўрғоннинг меъмори ҳам, қўриқчиси ҳам Ислом қизидир Зоҳирида ҳам, ботинида ҳам Ислом бўлган, давоми...

07:39 / 18.01.2021 2902
Бир аъробий ўғли ёлғон гапираётганини эшитиб, унга Эй болажоним, ёлғончи киши Раббисининг азобига дучор давоми...

22:30 / 24.01.2022 2920