"Ифторликда меҳмон кутиш одоблари" мақолалар танловида энг биринчи ўринни олган мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!


Гуноҳлардан покланиш, хаста қалбимизни даволаш ойи бўлмиш, моҳи Рамазонга яна бир бор етказган Аллоҳга ҳамду санолар, Набий соллаллоҳи алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин!

Бу муборак ойда қилишимиз керак бўлган савобли амаллар жуда кўп, улардан бири рўзадорларни таомлантириш! "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур, шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан хеч бир нарса кам бўлмас" дедилар. (Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар).

Биргина шу ҳадис бу муборак ойда кўпроқ рўзадорларни таомлантириб, савоблар олишга улгуриб қолишимиз  кераклигини англатади! Ифторликка чақирилган меҳмонларни ёшига,  саломатлигига қараб таом тайёрлаш ва иложи борича ифторлик дастурхонига тез ҳазм бўладиган таомлар тайёрлангани, об-ҳавога қараб уйга ёки ҳовлига дастурхон ёзилгани маъқул! Суннатга мувофиқ меҳмонларга таомланишларидан олдин ҳам, кейин ҳам қўлларига сув қуйиб сочиқ тутқазиш лозим!


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إن للصائم عند فطره دعوة لا ترد

"Албатта, рўзадорнинг ифтор вақтида рад қилинмайдиган дуоси бор", деганлар. Мана шу ҳадисга амал қилган х

ҳолда ифторликни эртароқ тайёрлаб қўйиб, кўпроқ дуолар қилишга уринмоқ керак!


Рамазон Қуръон тиловати ойидир. Қуръон ўқилганда осмон эшиклари очилади, банданинг қилган солиҳ амаллари осмонга кўтарилади, қилган дуоси-илтижолари қабул қилинади. Сабаби унинг дуосига кўплаб фаришталар «омин», деб туради. Ифтор пайти ҳам шундай, Аллоҳ таоло дуоларни ижобат қиладиган айни вақт! Шунинг учун Рамазонда

ўқилган хатмоналар бўлса, ифтордан аввал меҳмонлар билан биргаликда тугатилса, ифторликлар  янада файзли ва гўзал бўлади! Масалан, бизнинг оилада меҳмонлар жума куни келишган бўлса, биз оилавий  ўқиб, ҳар жума тугатадиган хатмонамизни ифтордан аввал меҳмонларимиз билан биргаликда тугатамиз ва хайрли дуолар  қилиб, суннатга мувофиқ хурмо билан оғзимизни очамиз!  Шом вақти бўлгач, меҳмонларга жойнамоз ҳозирлаш лозим!

Шом намозини ўқиб бўлгач, бекорчи гап-сўзлар билан гаплашиб ўтиргандан кўра, таровеҳ вақтигача ҳамма бир дастурхон атрофида  ўтириб  Қуръондан,  ҳадисдан суҳбатлашилгани афзал!


Яна бир ажойиб одатимиз билан фахрлансак арзийди. Меҳмонларни кетаётган пайтларида қуруқ жўнатмай, турли ноз неъматлар билан жўнатилади, бу билан меҳмонларни хурсанд қилиш, кўнглини олиш билан биргаликда исрофга йўл қўйилмайди, ортиб қолган таомларимиз, ноз-неъматларимиз увол бўлиб қолмайди! Ифторликларга иложи борича моддий имконияти камроқ оилаларни чақириб меҳмон қилганимиз  маъқул!

Албатта ифторликларда баъзи хатоликларга ҳам йўл қўямиз, масалан, кўп ҳолларда меҳмон кутган мезбон аёллар шом намозини қазо қилганларига гувоҳ бўламиз. Бунинг сабаби эса, меҳмонлар шом намозини ўқиб бўлгунларича охирги таомни беришга тайёрланиб, ошхонада ўралашиб қолишади. Ваҳоланки айнан ўша охирги таомни ҳеч ким тановвул қилмайди, чунки ҳаммани дастурхондаги ноз-неъматлар билан қорни тўйган бўлади! Шунга ўхшаш хатоларни қилмасликка, бу муборак ойда ибодатларга маҳкам туриб, исрофга йўл қўймасликка ҳар доимгидан-да кўпроқ  ҳаракат қилишимиз керак!

Аллоҳ таоло қилган ибодатларимизни,  тутган рўзаларимизни қабул айлаб,  бу муборак ойдан гуноҳларимиз кечирилган ҳолатда чиқишлигимизни насиб этсин! Барчамизга соғлом қалб эгаси бўлиш насиб этсин.

Амиин я роббил аъламин!


Ирода Қодирова, Наманган вилояти


"forum.muslimaat.uz"

Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон бўлмаган танишларим кўпинча рўза тутаёганимни эшитишса, ҳайратланганини яширмай Бу жуда қийин давоми...

13:24 / 20.05.2019 2439
Ҳабибим Нeча йиллар ўтса ҳам орадан, гўё озгина аввал ташриф буюргандeксиз дунёга. Ҳалиҳамон хушбўй исингиз давоми...

19:52 / 09.12.2017 3498
Барча нарсаларни йўқотдим деб ўйласанг, Аллоҳ сен билан бирга эканини ёдга ол, шунда сен Уни йўқотмайсан, давоми...

22:05 / 17.05.2017 6631
    Бизда зиёрат деб савоб бўладиган ишларга айтилади. Масалан, бемор кўриш, олим ва улуғ инсонларни зиёрат давоми...

12:31 / 01.02.2017 6641