Жума куни ғусл қилиш вожибми суннатми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Молик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким жумага борса, ғусл қилиб олсин» қабилидаги ҳадисларига асосланиб, «Жума куни ғусл қилиш вожиб», деганлар. Салаф ва халаф уламолар, жума куни ғусл қилишни афзал, деганлар. Фуқаҳолар эса уни вожиб эмас, суннат дейишган.


Бу борадаги (мазкур) ҳадис мансух ёки «Иллат тугаса, ҳукм ҳам тугайди» бобига киради. Чунки ўша даврда инсонлар жунли кийимлар кийишган, масжидлари ҳам тор бўлган. Мусулмонлар жам бўлганда, издиҳом бўлганда ёнидагиларга тер ҳиди туфайли азият етган. Шу боис суннат қилинган.


Уламолар жума кунининг ғусли "шу куннинг намоз учунми ёки шу кун учун хосми?" деган масала борасида ихтилоф қилишган. Имом Абу Юсуф намоз учун, деганлар (тўғриси ҳам шу), Ҳасан ибн Зиёд эса, шу куннинг ўзи учун хос, деганлар.


Имом Абу Юсуфга кўра, аёл киши жума куни ғусл қилиши фазилат эмас, Ҳасан ибн Зиёд кўра эса, фазилат ҳисобланади.


Муҳаммад Сулаймон Ҳиндий, «Мухтасари Қудурий маъ шарҳиҳил Мўътасари Зарурий», 31-бет.


Aбдуллоҳ Раҳим таржимаси


Мавзуга оид мақолалар

03:48 / 26.11.2016 4521
embedhttpswww.youtube.comwatchvojNxaAYIKg8embed

09:42 / 28.10.2017 5121
 4. Ейиш ва ичишда тартибга, кетмакетликка риоя қилмаслик. Бу қоидага, одатда, риоя қилинмаганлиги сабабли давоми...

07:25 / 26.12.2016 5335
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймИЛМ МУБОРАК БЎЛСИНЮртимизнинг машҳур алломаси, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

02:14 / 08.02.2022 10409