Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ипак ва тилла ҳақида келган ҳадислар
26. عَنْ أَبِي مُوسَى الْأَشْعَرِيِّ: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «حُرِّمَ لِبَاسُ الْحَرِيرِ وَالذَّهَبِ عَلَى ذُكُورِ أُمَّتِي وَأُحِلَّ لِإِنَاثِهِمْ».
26. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ипак кийим ва тилла (зийнат) умматимнинг эркакларига ҳаром қилинди, аёлларига ҳалол қилинди», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган (1828).
Аёл кишининг ўзини эркакларга ўхшатиши ҳаромдир
27. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ الْمُتَشَبِّهِينَ مِنَ الرِّجَالِ بِالنِّسَاءِ، وَالْمُتَشَبِّهَاتِ مِنَ النِّسَاءِ بِالرِّجَالِ.
27. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинчалиш эркакларни ва эркакнусха хотинларни лаънатлаганлар».
Имом Бухорий ривоят қилган (5885).
Шайх Аҳмад Юнус Фулайтий ҳафизаҳуллоҳ
Фозилжон Абдулқайюм таржимаси