Ҳаж ва умра сабоқлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



16-САБОҚ


Соч кесиш  ва эҳромдан чиқиш


Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиб бўлгач, умра қилган эркаклар сочини қирдириб олдирадилар, аёллар эса сочининг учини кесадилар ва шу билан эҳромдан чиқадилар.


عَنْ عَلِيٍّ  قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ  أَنْ تَحْلِقَ الْمَرْأَةُ رَأْسَهَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни соч олдиришдан қайтарганлар».

Имом Термизий ва Насоий ривоят қилишган.


عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ : «لَيْسَ عَلَى النِّسَاءِ حَلْقٌ، إِنَّمَا عَلَى النِّسَاءِ التَّقْصِيرُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларга соч олдириш лозим эмас. Аёллар сочларини қисқартирсалар бўлди», деганлар».

Имом Абу Довуд ривоят қилган.


Умрани адо этиб бўлгач, эҳромдан чиқиш учун сочни қисқартириш аёлларга ҳам вожибдир.

Аёллар сочини тагидан олдирмайдилар, балки сочининг учини бир тутам қилиб ушлаб, ўша учидан бармоқнинг бир бўғини миқдоричасини кесадилар.

Аёл киши ўзининг сочини ўзи кесиши мумкин. Шунингдек, унинг сочини умра амалларини тамомлаб, ўзи ҳам сочини кесмоқчи бўлиб турган бошқа аёл ёки эҳромда бўлмаган аёллар ҳам кесиб қўйишлари мумкин.

Сочни Ҳарам ҳудудида кесиш лозим.

Шу билан умра қилганлар эҳромдан чиқадилар, умра ибодати тамом бўлади, энди уларга эҳром ҳолатида ман қилинган ишлар ҳалол бўлади.

Ҳанафий мазҳабида сочни олдириш ёки қисқартириш вожибдир, бу ишни қилмаган одам жаримасига жонлиқ сўйиши лозим бўлади.


Азизлар, бу – умра сабоқларининг охиргиси эди.

Бу сабоқларни тайёрлашда устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарларидан, умра ва ҳаж ибодатига оид бошқа рисолалардан фойдаландик. Шунингдек, баъзи ўринларда ўз тажрибамиздан келиб чиқиб, бир қанча тавсиялар ҳам беришга ҳаракат қилдик.

Сабоқларимизни тайёрлаш жараёнида бизга яқиндан ёрдам берган, жумладан, аудиоёзувларни тақдим этган азизларимизга ва маълумотларни ўз вақтида каналимизга жойлаб борган ходималаримизга миннатдорчилик билдирамиз.

Агар бу сабоқлардан манфаат олган бўлсангиз, устозларимизнинг, ота-оналаримизнинг, аҳли оиламизнинг ҳаққига дуо қилишингиздан умидвормиз.  Агар баъзи саҳву хатоларга йўл қўйган бўлсак, Аллоҳ таолодан афв этишини сўраб, дуо қиламиз.


Барно Саидраҳмон


Манба
Мавзуга оид мақолалар
3САБОҚСамолёт ёки бошқа уловга минганда ўқиладиган дуоИмом Муслим, Абу Довуд, Насоий ва Термизий ривоят давоми...

06:06 / 18.12.2022 1574
АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафа давоми...

23:00 / 29.07.2020 2421
Масжидларда1. Икки масжидда ҳам бомдоддан бир соат олдин таҳажжуд намозига азон айтилади. Баъзиларнинг давоми...

06:26 / 22.11.2022 1860
Ҳаж ва умра сабоқлари 2САБОҚ Ҳажнинг фарз амал эканлигига Қуръони Каримдан далил қуйидаги оятдир давоми...

23:43 / 10.12.2022 1462