Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Рамазон вақтида овқатланиш тартиби меъёрида бўлиши керак. Озуқамизни барча витаминлар гуруҳи билан бойитмоғимиз зарур. Парҳезшунос олимларнинг кузатувларига қараганда, Рамазонда рўза тутиш нафақат руҳий соғликни, балки инсоннинг бутун бошли аъзоларининг соғлиги учун ҳам фойдали деб топилди. Тунис озуқашунослик институти мутахассислари рўза тутган инсонда холестерин миқдори ижобий даражага кўтарилишини исботлашди.
Тунис тиббиёт журнали вакиллари текширувлар натижалари ҳақида шундай ёзмоқдалар. Тажрибада 30 нафар соғлом кишилар иштирок этишди. Уларнинг 21 нафари аёллардан иборат. Таҳлиллар 3 бўлимдан иборат бўлди. 3 ҳафта Рамазонга қадар, Рамазоннинг охирги ҳафтасида ва ундан кейинги 3 ҳафтадан сўнг. Ўтказилган тажрибада глюкоза, қондаги ёғ ва холестерин миқдори айнан рўза тутган кишилардагина меъёрда бўлгани хақида ёзишган.
Холестерин миқдори кўпайганда қон томирнинг деворлари ифлосланиши барчага маълум бўлса керак. Бу ҳолат юрак қон томирлари учун ҳам хатарлидир. Меъёрий холестериннинг бузилиши қовурилган таомлар, ҳайвон ёғларини ортиқча истеъмол қилишдан келиб чиқади.
Рўза тутишнинг фойдали эканлигини ҳаётда кўп бора эшитамиз, лекин бу борада аниқ ва тўлиқ маълумот олиш учун мутахассис диетологларнинг фикри биз учун айни муддао. Уларнинг сўзлари тиббиёт томонидан исботланган. Бунга рўза тутганда инсон вужудидаги аъзоларнинг ижобий кўринишлари яққол мисол бўла олади.
Мия
Рўза вақтида инсон ўз организми заҳирасидаги ёғларни хазм қилади. Бу билан холестерин миқдори пасаяди ва инсултга чалинишдан сақланади.
Юрак
Юрак 10% миқдордаги қонни танага, ҳазм органларига ажратиб туради. Кундалик овқатланиш жараёнида қон томирлардаги чўкмалар натижасида юрак зўриқиб ишлайди. Бу билан кўпгина инсонларда артериосклероз ва (гипертония) қон босим ошиши ҳолатлари кузатилади. Энди рўза тутилгандаги ҳолатни ёритадиган бўлсак, организм ўз заҳирасидаги ёғларни тозалабгина қолмай, қон томирлар ҳам тозаланади. Юракнинг ишлаш жараёни меъёрда бўлиб, бу вақтда юрак дам олади.
Қон
Рўзада қондаги сув миқдори камаяди. Сув миқдори кўпайганда нима бўларди, деб ўйлаётгандирсиз? Бу ўз вақтида томирлардаги қон миқдорини камайтиради. Қон элементларини аъзоларга меъёрда етиб бориши таъминланади. Агар кундалик ҳаётимизни оладиган бўлсак, томирдаги сув билан қон организмга сўрилганда қоннинг органларга тақсимланишида гемоглабин миқдори ёки қон элементлари тўла қонли бўлмайди. Натижада органлардаги қон элементларининг етишмовчилиги ҳолати камқонлик асоратини келтириб чиқаради. Рўза вақтида қон таначалари мустаҳкамланади.
Терининг ҳолати
Рўза тутган кишиларда тери ҳолатиҳам яхшиланади: худди қондаги каби сув миқдори камаяди. Ва бу ҳақиқатдан ҳам теридаги турли замбуруқли касалликларнинг бартараф бўлишига олиб келади. Иммун тизим мустаҳкам бўлади. Инсон терисида пайдо бўлаётган турли хол ва сепкиллар камаяди. Ҳатто мавжуд бўлган саратон касаллигининг олдини олади.
Ҳазм қилиш фаолияти
Ошқозон ва ичак фаолиятида ўт суюқлигини камайиши кузатилади. Кишини лол этадиган тарафи шундаки, бу аъзоларида яраси бор кишиларнинг дардига даъво бўлади. Яралар шу даврда кичраяди, балки батамом яралардан халос бўлиш ҳам мумкин. Яна ошқозон ости безининг дам олиши учун энг яхши имконият фақат рўза вақтидагина бўлади, деб таъкидлашди Тунис институти мутахассис диетологлари.
Ойдин