Жума муборак, азизлар!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Дақиқ ал-Ийд раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:


Вафот этган бир дўстимни тушимда кўрдим. У менга:

"Қабрда ёнимга жуда қўрқинчли бир ит келди. Айни шу вақт чиройли юзли бир киши келиб, ўша итни ҳайдади.  У мени қўрқувдан халос этди ва менга тасалли берди", деди.

У киши кимлигини билгим келди ва: "Сен кимсан?" деб сўрадим.  Шунда у: "Мен сен жума кунлари ўқиган Каҳф сурасининг савобиман", деди.


 Ибн Ҳажар ал-Асқалоний, «Ад-дурарул камина» китобидан

Абдуллоҳ Раҳим таржимаси



Манба
Мавзуга оид мақолалар
Спорт мусобақаларига қатнашувчилар зафар қозонишлари учун йил бўйи тайёргарлик кўришлари ҳаммамизга давоми...

21:37 / 01.01.2017 4635
Мавсумий ўткир респиратор касалликларга қарши курашишнинг энг самарали йўли организм иммунитетини давоми...

22:02 / 29.11.2023 4983
  Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш. Чунки бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб давоми...

12:04 / 27.05.2017 5289