Болаларни рўза тутишга қизиқтириш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илгари Шом аҳлининг шундай одати бор эди:

Шомликлар ёш болаларини рўза тутишга ўргатишни «минора зинаси» деб номлашар эди. Бунда болакай бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади.

Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан оғиз очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни бу бола учун махсус ифторлик дастурхони ёзилади. Дастурхонга турли-туман таомлар, ичимликлар ва ҳар хил ширинликлар ҳамда мева-чевалар қўйилади. Бола ўртада туради. Аҳли уни ўраб олиб, мақтаб, олқишлайдилар. Аллоҳга ҳамд айтишни ўргатадилар. Унга Аллоҳ ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтирадилар. То ифтор бўлганини билдирувчи азон айтилгунича шундай қиладилар. Мазкур дастурхон ёш болаларнинг рўзага бўлган муҳаббатини оширишда энг муҳим воситалардан биридир.


Али Тантовий

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Йигирманчи кун... Ассалому алайкум Бугун йигирманчи кун. Биласизми уйимиз яқинида болалар уйи деган жой давоми...

21:19 / 14.06.2017 5766
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Аллоҳ жалла шаънуҳу «Албатта, Биз у Қуръонни Қадр кечасида туширдик. Қадр давоми...

16:41 / 10.02.2017 5385
embedhttpswww.youtube.comwatchvBED8Y1T80featureyoutu.beembed «Омина» журналини ўқиб... Очиғи, яқин орада бир тўйиб йиғламаган эдим. давоми...

11:49 / 04.03.2017 5860