Kатта ўғри бўлиб кетдим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни адвокатлар бюросида ўтирган эдим. У ерда бир киши билан танишиб қолдим. Адвокатнинг қўлидаги ҳужжатларнинг жилдига «Ўта хавфли катта ўғри» деб ёзилган экан.  Мен у кишидан: «Қандай қилиб бундай ўғри бўлиб кетдинг?», деб сўрадим.  У кулимсираб: «Бунга онам сабабчи», деди.  «Қандай қилиб?», дедим мен.

У яна кулимсираб, шундай ҳикоя қила бошлади:

«Тўртинчи синфда эдим. Бир куни қаламимни йўқотиб қўйдим. Уйга келганимда онам буни билгач, мени қаттиқ калтаклаб, хунук сўзлар билан уришди, «Ландовур! Латта!» деб бақирди. Онамнинг бунчалик қаттиққўллиги туфайли унинг олдига қуруқ қўл билан қайтмасликка аҳд қилдим-да, эртаси куни синфдошларимдан бирининг қаламини ўғирладим. Қаламни ким ўғирлаганини ҳеч ким билмади. Бундан дадиллашиб, бошқа ўртоқларимнинг қаламларини ҳам ўғирладим. Аввалига ҳадиксираб ўғирлардим, аста-секин қўрқмай ҳам қолдим. Уста ўғри бўлиб кетдим, турли хийлалар ўргандим. Энг қизиғи, ўртоқларимнинг қаламини ўғирлаб, кейин яна ўзларига пуллардим. Бир ойдан кейин синфдошларимни тунаш менга қизиқ бўлмай қолди. Энди қўшни синфларга ҳам ўғирликка туша бошладим. Синфдан синфга ўтиб, охири мактаб мудирининг хонасига ўғриликка тушдим. Бу йиллар мен учун ҳақиқий ўғрилик мактаби бўлди. Кейинчалик тажрибам ортиб, катта ўғри бўлиб кетдим».


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг «Фарзандларимизни меҳр билан тарбиялайлик» китобидан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Тақводор христиан Мэри АҚШнинг қоқ марказида ўсиб катта бўлган.  Маълум вақтгача Ислом дини ҳақида ҳеч давоми...

13:31 / 06.02.2017 11683
embedhttpswww.youtube.comwatchvYmmoMwGVpiUembed

18:34 / 14.01.2017 78584
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.  Ассоламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳу Бизларни муслималардан давоми...

11:09 / 07.12.2017 3451