Савоблар қалами
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ўғлим иккинчи синфда ўқир эди. Бир куни мактабдан бошқачароқ бўлиб келди. Сўрасам, қаламини йўқотиб қўйибди. Мен ундан: «Кейин нима қилдинг?» деб сўрадим. У: «Ўртоғимнинг қаламини олиб турдим», деди. «Яхши қилибсан. Ўртоғинг сенга қаламини бериб тургани учун сендан егуликми, шарбатми ёки пулми олдими?» дедим. «Йўқ, ҳеч нарса олмади», деди ўғлим. «Ундай бўлса, роса савобга қолибди-да! Қўли очиқ, яхши бола экан. Ўғлим, сен ҳам шундай қўли очиқ бўлгин, хўпми? Сен ҳам бошқаларга яхшилик қилсанг, сенга ҳам ана шундай савоблар, ҳасанотлар ёзилади», дедим.

«Қандай қилиб?», деди ўғлим кўзлари ёниб. «Сенга иккита қалам сотиб оламиз. Биттасида ўзинг ёзасан, иккинчисини «Савоблар қалами» деб атаймиз. Қайси синфдошинг қаламини эсидан чиқариб қўйган ёки йўқотиб қўйган бўлса, унга бериб турасан. Дарсдан кейин яна қайтариб оласан», дедим. Ўғлим бу таклифни эшитиб, хурсанд бўлиб кетди. Эртасига еттита қалам сотиб олдик, биттаси ўзиники бўлди, қолган олтитаси эса «савоб қаламлари» бўлди. Бир неча кундан кейин «Қалами эсидан чиқиб қолган ўртоғимга қалам бериб туриб, савоб олдим!» деб хурсанд бўлиб кириб келди. Буни қарангки, ўғлим мактабда ўқишни унчалик ёқтирмас, шунинг учун ўқиши ҳам бироз суст эди. Лекин савобга қалам бериб тура бошлаганидан кейин мактабни яхши кўриб қолди. Чунки энди мактабда уни ўқитувчилари ҳам, синфдошлари ҳам мақтай бошлашди. Кимнинг қалами йўқ бўлса, ўғлимга айтадган бўлди. Ўқитувчилар ҳам бирорта ўқувчининг ёзмай ўтирганини кўриб қолса, «Қани фалончи, савоб қаламингни ўртоғингга бериб тур-чи» дейдиган бўлишди. Хуллас, ўғлимнинг ўқишлари яхшиланиб қолди. Ўқишга жон-дили билан берилиб кетди. Ҳозир у университетни тамомлади, уйланди, Аллоҳ унга фарзандлар ҳам берди. Ўғлим «савоб қаламлари»ни ҳеч қачон унутмайди. Ҳозир у шаҳримиздаги энг катта хайрия жамғармасининг раҳбари».


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг «Фарзандларимизни меҳр билан тарбиялайлик» китобидан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Сахийлик одатда мол билан қилинсада, фақат мол билан бўлмайди. Мол билан сахий инсон очнинг қорнини давоми...

21:07 / 12.10.2023 1517
Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, мустақиллик шарофати билан диний адабиётларимиз кўпайиб, давоми...

14:00 / 31.10.2019 3501
Қуръони Каримда бир буюк оят борки, бизга дунёда муваффақиятга эришиш ва охиратда нажот топишнинг тўртта давоми...

21:06 / 05.07.2023 1361
Диққат, эълон muslimaat.uz сайтининг savollar.muslimaat.uz саҳифасида Энг яхши савол номзоди бўйича танлов эълон қилинади. давоми...

17:41 / 11.08.2018 4878