Кавсар сурасидаги мўъжизалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу сура Қуръони Каримдаги энг қисқа суралардан. Ундаги сўзлар сони 10 та. Ундаги биринчи оят 10 та ҳарфдан иборат. Ундаги иккинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат. Ундаги учинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат. Сурада энг кўп такрорланган ҳарф “алиф” ҳарфидир. У ҳам 10 марта такрорланган. Сурада фақат бир марта келган ҳарфлар сони ҳам 10 та. Сурадаги барча оятлар “Ро” ҳарфи билан тугаган. “Ро”нинг тартиб рақами 10. “Ро” ҳарфи билан тугайдиган қуръондаги суралар сони 10 та. 10-Кавсар сурасидир.


Сурадаги 10 рақамининг сири нимада?


Ундаги 10 рақами зулҳижжанинг ўнинчи кунига ишорадир. Ундаги: “Бас, Роббинг учун намоз ўқи ва қурбонлик қил” ояти қурбонлик куни бўлмиш 10-кунга ишорадир.


Аллоҳ сизни ва мени Жаннатдаги “Кавсар” булоғидан суғорсин ва ундан сўнг ҳеч чанқамаслигимизни насиб этсин!


Бадриддин Азҳарий

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Кўнгилда тизгинсиз хаёл ва ўйлар. Қалб Эгаси ила боғланган дуолар фақат кўнгил ва қалбдан садосиз давоми...

10:38 / 10.02.2017 6174
     Рамазон ойининг рўзасини тутиш Исломнинг асосий рукнларидан бири бўлиб, Аллоҳ таоло уни ҳар бир давоми...

07:43 / 09.02.2017 5494
Яқинда тошкентлик бир қариндошимиз қўшнисининг додфарёд қилиб йиғлаётганини айтиб қолди. Айтишича, унинг давоми...

20:41 / 14.10.2016 5676