"Ҳилол" журналининг 50-сони тақдимот маросими бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Журналга "Ҳилол" деб ном танланишида ҳам ўзига хос бир анъанага амал қилинди. «Ҳилол» – янги чиққан ой демак. Ҳилол Ислом динининг рамзи ҳам ҳисобланади. Фазилатли Шайхимиз раҳимаҳуллоҳ бугунги кунда оммалашиб кетган тафсир китобларининг номини ҳам маърифат осмонида уч кунлик ойдек, яъни ҳилолдек порлаб турсин деган ниятда «Тафсири Ҳилол» дея номлаган эдилар. Кейинчалик бу фикр янада ривожлантирилиб, янги очилган нашриёт ҳам «Ҳилол нашр» номини олганди...»


Бу иқтибос бугунги бўлиб ўтаётган тақдимотдан олинди ва бежизга хабарни юқоридаги иқтибос билан бошламадим.


Бугун, 12 август куни  "Ҳилол нашр" матбаа нашриёти масжислар залида  «Ҳилол» журналининг 50 сони  нашрдан чиққани муносабати билан тақдимот маросими бўлиб ўтди. Muslimaat.uz сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида бир гуруҳ жамоамиз билан ушбу тадбирда иштирок этдик.

Тақдимот “Ҳилол нашр”  матбаа нашриёти раҳбарияти ва “Ҳилол” журнали таҳририяти ташаббуси билан ташкиллаштирилди.

Тадбирда  Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ходимлари,

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази  ходимлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, доимий муаллифлар, китобхон ёшлар,  блогерлар ва кўплаб журнал мухлислари иштирок этишмоқда. Энг қувонарлиси, ижодкор, қаламкаш аёлларимиз ҳам таклиф этилган, уларнинг  кўплигидан қувондик.


Дастлаб “Ҳилол” журнали бош муҳаррири Исмоил Муҳаммад Содиқ сўзга чиқиб, йиғилганларга журнал тарихи, бугуни, келгусидаги режалар ҳақида гапириб берди: ”Алҳамдулиллаҳ, журналимизнинг 50-сони ҳам қўлингизда турибди. Уч йилдан ортиқ вақт давомида, сиз азизларнинг, хонадонингизга ташриф буюраётган «Ҳилол» журнали гарчи 2011 йили фазилатли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ташаббуслари билан электрон шаклда таъсис этилган бўлса-да, том маънодаги журнал кўринишида устозимиз Аҳмад Муҳаммад Турсун раҳимаҳуллоҳ ташаббуслари билан 2019 йилнинг апрель (ҳижрий 1440 йил, шаъбон) ойидан чиқа бошлади. Энг биринчи сон чиққанидаги қувонч, Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг «тандирдан янги узилган» нишона сонни қўлларига олиб, «Шайх ҳазратлари бошлаб кетган яна бир хайрли иш амалга ошди...”


Тадбир давомида даврий нашрлар ва нашриёт матбаа хусусида  “Шамсиддин Бобохонов”   нашриёт матбаа уйининг  масъул ходими Толибжон Низомов, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоиров, профессор Баҳодир Каримов,  Muslimaat.uz сайти ва “Пешқадам” муассасаси раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ ва шоир, журнал мухлиси Оллоёр Бегалиев нутқ сўзладилар.


Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ   "Омина" журналининг таъсис этилиши ҳам айнан "Ҳилол" журнали билан боғлиқ эканини хотирлаб, шундай эслади:  “Ҳилол” журнали  “Омина журналининг эгизаги, десак адашмаймиз.  Ҳазратимиз  сабабли бу иккала журналнинг маслаҳати, асоси, режаси, ғояси бирга бўлган. Ўша пайтларда Ҳазратимиз биз аёлларни жамлаб, маслаҳат қилганлар ва дуолари билан журналлар  иши бошланган.  Аввало журналга ном беришни ўйлаганмиз. Раҳматли устоз Аҳмад Турсун ушбу журнал – “Ҳилол” га шерик қилиб “Ҳилола” деб ном берамиз деганлар. Устозимиз, Ҳазратимиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг оналарининг, бутун мўминларга она бўлмиш аёлнинг исмларини – Омина онамизнинг исмларини қўйишни таклиф қилганлар.  Шу тариқа журнал ишини биргаликда бошлаган. Ҳозирги пайтгача “Омина” электрон журналининг  37 та сони тақдим этилди... Аллоҳ таоло “Ҳилол" журналининг нафақат 50 сони, 500 сони, ундан ҳам кўпроқ сонини  кўришни, ўқишни насиб қилсин".

Журнал ҳақида намойиш этилган видеороликлар, мухлислар иштирокида бўлиб ўтган қизиқарли савол-жавоблар, тақдирловлар  тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.  Тадбир сўнггида журнал саҳифаларида энг кўп мақолалари билан иштирок этган ижодкорлар, мухлислар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Бошловчи Қамариддин Бекмуҳаммад тадбирда журналнинг бош муҳаррири Аҳмад Турсуннинг (Аллоҳ раҳматига олсин): “Иншааллоҳ, журналнинг 100 сони чиққанида тўй қилиб бераман”, деган хотираларини эслади.  Биз ҳам раҳматли устознинг  хайрли дуоларига қўшилиб: “Иншаллоҳ, жамоага “Ҳилол” журналининг 100 сонини ҳам шундай катта тадбирлар қилиб нишонлашини насиб қилсин”, деймиз. Аллоҳ таоло журналнинг асосчилари бўлмиш шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни роҳимаҳуллоҳни, устоз Аҳмад Турсун роҳимаҳуллоҳни ўз раҳмати олсин. Жамоанинг келгусидаги ишларига улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Райҳона

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча филолог, педагог, журналист Дилфуза Комил муаллифлигида ТWО DOORS интеллектуал семинарлар давоми...

06:38 / 30.07.2021 12804
Муслима шифокор ва ҳамшираларга вирус тарқалишини олдини олиш учун ҳар навбатчиликдан кейин рўмолини давоми...

22:19 / 03.06.2020 3701
Муҳтарама опасингиллар Мавлид ойи муносабати билан каналимизда ўтказилган quotСийрат ndash энг гўзал ҳаёт давоми...

01:02 / 30.09.2023 1867
Саҳарлик ва ифторлик дуолари Эслатма, юртимиз ҳудудларида вақтлар Тошкент вақтига нисбатан тафовут давоми...

01:34 / 07-mart 2503