Самарқанд таассуротлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сентябрнинг 17-куни, мавлид ойининг иккинчи куни устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида бир гуруҳ жамоамиз билан Самарқандга зиёрат сафарини уюштирдик. Сафарни уюштиришдан  энг асосий мақсадимиз, муборак мавлид ойида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг  саҳиҳ ҳадисларини тўплаб, дунё мусулмонларига “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” номли машҳур асарини тақдим этган аллома, муҳаддислар султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг мақбараларини зиёрат қилиш эди. Челак тумани Ҳартанг қишлоғига йўл олдик. У ерда  Имом Бухорий мажмуаси  қад ростлаган бўлиб, улуғ зотнинг мақбаралари ҳам шу мажмуанинг ичида жойлашган эди. Мажмуага қадам босарканмиз, бу ерда янгитдан барпо қилинаётган манзаралар бизни ҳайратга солди...


Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ меросини асраб-авайлаш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда яхлит бир комплекс барпо этила бошланибди. Имом Бухорий номидаги халқаро илмий тадқиқот маркази, унинг ёнида  Ҳадис илми мактаби қурилган. Шунингдек, Имом Бухорий музейи ҳам қад ростламоқда. Унда аллома меросига тааллуқли ноёб асарлар, нодир қўлёзмалар жойлашган. Кўргазмага қўйилган асарларни кўздан кечирарканмиз, у зот ёзган асарларнинг турли тилларга таржима қилинган нусхаларига ҳам кўзимиз тушди. 8 та бўлимдан иборат бўлиши кутилаётган бу музейни томоша қиларканмиз, у ердаги манзаралар, ноёб манбалар бизда олам-олам таассурот қолдирди.

Мажмуа бағрида эса зиёратгоҳ буткул бошқача қиёфада бунёд этилмоқда. Жамоамиз билан Имом Бухорий ҳазратларининг қабрларини зиёрат қилдик. Улуғ зотнинг ҳақларига Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар қилдик.


Бутун дунёдан мусулмонлар келиши кутилаётган бу табаррук маскан – Имом Бухорий мажмуаси барчамиз учун энг гўзал маънавий масканлардан  бири бўлиб қолади, иншааллоҳ. Ундаги бинолар, зиёратгоҳу музейларни томоша қиларкансиз, бундан руҳан куч оласиз, олам-олам таассуротлар  сизни чулғаб олади...


Муҳайё

Манба
Мавзуга оид мақолалар
2020 йилнинг 16 декабрь куни Жиззах шаҳридаги quotХўжа Нуриддин ҳожиquot жоме масжидида вилоят отинойилари давоми...

00:58 / 19.12.2020 3849
Туркиянинг Диёрбакр вилоятида истиқомат қилувчи Ражаб Чинор Қуръони Каримни ўзига хос усулда ўрганиб, ёд давоми...

03:22 / 31.03.2020 5511
Доғистонлик 10 ёшли Сайидмуҳаммад Багандов пул йиғиб, умрага борди. Тўрт йил олдин боланинг онаси ҳажга давоми...

23:19 / 27.01.2020 4818
Aнглиялик опасингиллар Никки ва Эмининг Исломни қабул қилишларига машҳур футболчи, quotЛиверпулquot давоми...

08:15 / 25.08.2021 14257