Сийратни ўрганамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли эдилар,

елкалари кенг эди.


Ранглари оқ-қизғишга мойил эди. Сочлари қулоқларининг юмшоғигача етар эди. Соч-соқолларидаги оқ

толалар йигирматага етмас эди. Кўринишлари ёрқин, юзлари

тўлин ойдек порлаб турар эди.


Хилқатлари гўзал, мўътадил эди.

Сукут сақласалар, виқорли бўлар эдилар. Гапирсалар юксалиб,

янада кўркам бўлиб кетар эди.

Узоқдан қаралса ҳам энг гўзал, энг кўркам инсон эдилар,

яқиндан қаралгада энг яхши, энг чиройли бўлиб кетар эдилар.


Ширинсўз эдилар. Пешоналари кенг, қошлари узун, лекин туташмаган эди, қиррабурун, юзлари силлиқ, оғизлари кенг, тишлари оппоқ, ораси очиқ эди.


Елкаларининг ўртасида нубувват

муҳри бор эди. У зотни васфлаган одам: «Аввал ҳам, кейин ҳам

у зотга ўхшаш инсонни кўрмадим», дер эди.


Фатҳуддин Абулфатҳ Яъмурийнинг «Нурул-уйуун» китобидан Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Оқ халат масъулияти   Табобат, бу фалсафадир. Ҳаёт ва ўлим фалсафасини англаб давоми...

11:59 / 25.11.2016 7285
Ҳеч бир киши мукаммал эмас. Ҳаммамизнинг ҳам ўзимизга яраша камкўстимиз бор, ҳаммамиз ҳам хатоларга йўл давоми...

16:13 / 05.04.2017 5889
Японияда ҳалол туризм соҳаси фаол ривожланиб, мусулмон мамлакатларидан келадиган сайёҳлар учун янги давоми...

13:17 / 25.02.2019 3161
embedhttpswww.youtube.comwatchv8rg9fn6AcwQfeatureyoutu.beembed

15:40 / 08.01.2018 4123