Аллоҳ сизларнинг суратингизга, молингизга қарамайди...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларнинг суратингизга, молингизга қарамайди, лекин қалбингизга ва амалингизга қарайди», дедилар».

Биз ва биз эга бўлган молу мулк Аллоҳники бўла туриб Аллоҳ таоло шу нарсаларга қарамас экан, балки қалбларга ва амалларга қарар экан, сизларга нима бўлдики эй инсонлар, суратга олишга бу қадар муккангиздан кетдингиз?

Роббимиз наздида суратнинг бу қадар аҳамияти йўқ экан, нима учун биз суратлар билан ўралашиб қоляпмиз? Нима учун асосий эътиборимиз зоҳирий кўринишларга боғланиб, ботиний бойликлар аҳамиятдан четда қоляпти?

Опаларим, сингилларим! Менинг кўринишим, ориғлигим ёки тўлалигим, ёш ё қари кўринишим, устимдаги либосларим сизларни чалғитиб қўймасин. Балки қалбимдаги ғамимга, сизлар учун аталган сўзлар маъносига, сизлар учун бўлган чорловларга назар солинг! Номаиаъмолингизни менинг кўринишим ҳақидаги асоссиз ва фойдасиз гаплар билан тўлдирманг, балки мен чақириқ қилган солиҳ амаллар билан тўлдиринг. Аллоҳ хайрингизни берсин, жисмим ва молим менинг шахсий нарсаларим, уларни ўзимга қўйиб беринг. Ундан кўра дунёю охиратингизга манфаат бўладиган илмни олиб, қалбларингизга жойлаб олинг ва уларга амал қилинг. Чунки Роббимиз қалбларимиз ва амалларимизга қарайди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўй суртиш ва энг яхши кийимларини кийиш ва садақаи фитрини давоми...

15:39 / 08.11.2016 5158
httpsyoutu.bePKN7qzgee0U

12:04 / 02.05.2019 2199
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтда «Лаа давоми...

12:58 / 03.02.2017 16514
gallery linkfile sizemedium ids27440,27441,27442 Учрашув Москва шаҳрида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ давоми...

22:24 / 05.04.2017 6870