Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
«Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз». (Бақара, 183)
«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, ҚурҚуръон туширилгандир.Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин.» (Бақара, 185)
Ассалому алайкум, азиз опа-сингиллар! Аллоҳ азза ва жалланинг ўзи Рамазон ойининг муборак эка- эканини таъкидлаб, ҳар бир мусулмонга рўзани фарз қилди. Бу қатъий далилдан келиб чиқиб, ўзини мусулмон деб билувчи ҳар бир инсон бу ойни ҳурматлаб, улуғлаб Аллоҳ буюрган Рамазон рўзасини тутмоғи лозимдир! Демакки, ким ўзини мусулмон деб даъво қилар экан, Аллоҳ таолонинг буйруғига бўйсуниши керак. Рамазоннинг фа фазилатлари ва ҳикматлари ҳақида кўп эшитган ва ўқиган бўлсангиз керак.Мен бу нарсаларни тактакрорлаб ўтирмоқчи эмасман, фақатгина бугунги кунимизда жуда ҳам долзарб бўлиб қолган бир фазилати ҳақҳақида тўхталмоқчиман, шоядки, фикр қилсангиз.
Бу – рўзанинг ҳавои нафсни синдириб туриб, жиловлаб олиш имконини беришидир.
Муҳтарама опа-сингиллар! Учиб ўтиб бораётган умрингиз кунларидан бир кунида, ҳаттоки кунида эмаэмас, дақиқаларидан бирида бироз тин олиб, фикрингизни жамлаб, ўзингизга, ёнингиздагиларга бир назар ташташланг-чи? Менимча, даҳшатга тушмай илож йўқ. Чунки аксарият эркак ва аёл, ёшу қари, йигиту қиз – барбарчалари орзу ҳавас, ҳавойи нафс қулига, деярли, айланиб бўлишган. Бу гапларимга исботнинг ҳожати ҳам йўқ. Бойлар ошганидан ошиб, камбағаллар чиранганидан чираниб ким ўзарга ҳавои нафс майдонида жавжавлон ураётганини кўрасиз. Виждонан ўзингизга назар солинг: кўнглингиз кўчалари (нафсингиз) қайси йўлишларга бошлаяпти-ю, қайси ишларга ундаяпти-ю, қандай исрофларни талаб қиляпти-ю, сиз қайси бирбиридан ўзингизни тия оляпсиз. Тия олганларингиз ҳам бор. Фақат улар имкониятларингиз чегараларини ҳеч ҳам кенгайтира олмаганингиз натижаси, холос. Ҳаммадан ачинарлиси шуки, дунёйимиздаги арзиган-арзарзимаган ишхоналар раҳбарлари томонидан ўзимизга юклатилган вазифаларни, буйруқларни, албатта, бажбажарамиз. Сабаби, ойлик маошимизнинг қирқилишини ёки ишдан тамоман ҳайдалишимизни истистамаймиз-да.
Албатта, ишингизга масъуллигингиз, корхона раҳбарига итоатингиз – бу, яхши хислат. Сизнинг батартиблилигингиз, сарамжонлигингиз, қобилиятингиз ва шу кабилар далолатидир. Аммо бу фоний дунё матматоҳлари устидаги уринишларингизнинг асл самараси ҳам нафс-ку! Албатта, ишланг, яшанг, ўйнанг, кулинг, орзу-ҳавас қилинг, бунга ҳеч ким қарши эмас. Фақатгина Аллоҳ буюрган чегаралардан чиқманг, нафсингизни жиловлашга урининг. Худо хоҳласа, натижаси чиройли бўлади.
Ана энди, мулоҳазаларингиз яқинида бир хулоса – хаётий дунёдаги бошлиқлар, ишлар, вазифалар, буйруқлар ва дунё матоҳлари кетидан уринишлар тизимида бир ақлингизни жамлаб, оламларнинг роббиси Аллоҳ азза ва жаллани вазифаларига ҳам бир назарингизни солиб кўрингчи, ўзини мўмин-мусулмон деб даъво қилувчи ҳар бир инсон уларни бажариши шарт эмасми? Ваҳоланки,Аллоҳ таоло «Эй иймон келтирганлар» деб хитоб қилаяптику. Ва яна қўрқинчлиси Аллоҳ таоло «Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин» демоқдаку. Бу ойда ҳозир бўлиб, бесамар (берўза) ўтган йилларимиз қанчадан қанча, эйвох! Бундан буёғига бу ойда ҳозир бўла оламизми, йўқми, бу ёлғиз Аллоҳнинг ўзига аён. Мана шу яқинлашиб қолган Рамазон ойида ҳозир бўламизми, йўқми?Бу бизга гумон.
Аммо тирик эканмиз, меҳрибон Аллоҳ бизга имкониятлар, тавбалар дарвозасини ёпгани йўқ. Ҳавои нафсимизни синдириб туриб, жиловлаб олишимизда ўзи мадад берсин. Келаётган Рамазон рўзасини қутлаб қарши олиб, уни адо этиб олишни барчамизга насиб этсин. Бесамар ўтказган йилларимиз рўзаларини қазосини ҳам адо қила олишни насиб этсин. Мантиқан бунинг йўли осон. Оддий арифметик ҳисоб-китоб билан қазо кунлари ҳисоблаб чиқилади ва рўза қазосини адо қилишга киришилади. Фақатгина нафсимизга кучимиз етса. Аммо бундай йўл билан қазоларни адо этган муслималар ҳам бор экан. Масалан, 660 кун (22 йил) лик қазо рўзаларини 5 йилда тутиб қўйганларни ҳам эшитдик.
Рамазон ойи киргунича унга тайёргарлик кўриб олайлик. Барча катта-катта ишларимизни, уй юмушларимизни аввалроқ қилиб олайлик. Соғлигимизни ҳам бир тафтиш қилиб қўяйлик. Буларнинг ҳаммаси Рамазон ойида тишимни, кўзимни, ўзимни даволаш керак-да деган нафс баҳоналарига барҳам бериш учундир. Яна орамизда танасининг вазни ошиб (семириб кетиб), қоматини чиройли қилиш учун кунлаб ҳаттоки ҳафталаб овқат емай парҳез (диета) қилиб юра олади-ку, аммо Рамазон ойида рўза тута олмайман, ошқозоним оғриб қолади ва шу каби баҳоналар билан шундай улуғ ойнинг савобидан бебаҳра қолаётганлар қанча. Ахир рўза қанчадан-қанча касалликларга даво экани тиббиётда исботланга-ку!
Албатта, меҳрибон Аллоҳ бемор, ҳомиладор, эмизикли ва ўта қариб қолганлар учун изн берган. Чунки бизнинг динимиз енгиллик динидир.
Азизларим! «дўзах эшиклари ёпилиб, шайтонлар кишанланиб, жаннат дарвозалари очиб қўйиладиган, яхши амалларнинг савоби бир неча баробар кўпайтириб бериладиган» Рамазон ойини чиройли кутиб олиб, Рўза ибодатини чин ихлос билан тутиб, онадан бегуноҳ туғилгандек гуноҳларимиз мағфират килинишига интилайлик.