Тайинлов: Сардор Раҳимхон – “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари-“Вақф” хайрия ишлари бўйича директори
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2023 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда келгусидаги  режалар ва ташкилий масала кўрилди.


Фонд бошқаруви раҳбари Исахон Абдуллаев томонидан ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш, ногиронларга меҳр кўрсатиш, камбағал оилалар ҳолидан хабар олиш, қудуқ қазиш ҳамда илм-фанга оид инновацион лойиҳалар ҳамда талабаларни қўллаб-қувватлаш каби хайрия ишларини кенгайтиришга алоҳида урғу қаратилди.


Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Фонднинг хайрия акцияларини оммалаштириш мақсадида, меҳр-мурувват ишларини уюштириш, ногирон болаларга ёрдам қўлини чўзиш ва синовли кунларда кўнгли ярим инсонлар қалбига йўл топишда «Юрак амри» номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) Фонд раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Босния ва Герцеговинанинг биринчи муслима вазири, Сараево кантонининг мактабгача, бошланғич ва ўрта таълим давоми...

00:58 / 15.01.2021 4602
Ҳайит ҳали давом этмоқда...Қурбон ҳайитининг учинчи куниҚурбон ҳайитингиз муборак бўлсин

14:30 / 30.06.2023 3112
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳАзиз опасингиллар Muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон ҳайити давоми...

08:14 / 28.03.2023 3448
Буюк Британия Мусулмонлар Кенгаши Зара Муҳаммадни Буюк Британиядаги энг йирик мусулмонлар ташкилоти давоми...

06:28 / 02.02.2021 5564