Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фойдалари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллома Ибн Қоййим раҳматуллоҳи алайҳ «Жалоул афҳом фи фазли ассолати аъла хойрил анъом» номли китобида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтувчи инсон 40 та фойдани қўлга киритишини келтирганлар. Булар қуйидагилардир:


1. Салавот айтиш асносида Аллоҳнинг амрига бўйсуниш;

2. Аллоҳ таолонинг салавот айтишига ўхшаш ишда мувофиқлик. Аллоҳ таолонинг салавот айтиши билан инсоннинг салавот айтиши орасида фарқ бор. Банданинг салавот айтиши дуо, Аллоҳ таолонинг салавот айтиши эса мақтов ва шарафлашдир.

3. Салавот айтишда фаришталарга мувофиқлик;

4. Битта салавот айтган бандага Аллоҳ таоло томонидан 10 та салавот айтилиши;

5. Салавот айтиш билан банда 10 даража юқорилаши;

6.  10 та яхшилик ёзилиши;

7. 10 та ёмонлик ўчирилиши;

8. Дуо қилишдан олдин салавот айтса, дуоси ижобат бўлиши;

9. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришиши;

10. Гуноҳларнинг кечирилиши;

11. Банданинг ғам-қайғуларига салавот сабабли Аллоҳ кушойиш бериши;

12. Банданинг қиёматда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиши;

13. Фақир киши учун салавот айтиш садақа берганлик ўрнига ўтиши;

14. Ҳожатларнинг раво бўлиши;

15. Салавот айтувчига Аллоҳ ва фаришталарнинг салавот айтиши;

16. Салавот уни айтувчининг (руҳан ва жисман) покланиш бўлиши;

17.  Бандага ўлимидан олдин жаннатнинг башорати берилиши;

18. Қиёмат даҳшатларидан нажот топиши;

19.  Салавот сабабли банда унутган нарсасини эслаши;

20. Салавот айтувчига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жавоб қайтаришлари;

21. Жамоада салавот айтилса, қиёмат куни ўша жамоа аҳлига ҳасрат бўлмаслиги;

22. Фақирликни кетказиши;

23. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари тилга олинганда, салавот айтган бандадан бахиллик кетиши;

24. Дуонинг ижобат бўлиши;

25. Банданинг жаннат йўлига йўлланиши. Уни тарк қилган инсон эса жаннатга элтувчи йўлни адаштириб қўйиши;

26. Аллоҳ ва Расули эсланмайдиган ёмон мажлис бўлиб қолишидан нажот топиши;

27. Аллоҳга ҳамд ва Расулига салавот айтиш билан бошланган сўз у билан комил бўлиши;

28. Сирот кўприги устида бандага жуда катта нур бўлиши;

29. Салавот сабабли бандадан қўполликнинг кетиши;

30. Аллоҳ таоло салавот айтган банданинг исмини яхшилик билан осмон ва ер аҳлининг қалбига солиб қўйиши;

31. Банданинг амали, умри ва ишларига барака бўлиши;

32. Салавот айтувчига Аллоҳнинг раҳмати ёғилиши;

33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббатнинг зиёда бўлиши;

34.  Салавот айтувчини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўришлари;

35. Салавот айтувчининг исми Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида зикр қилиниши;

36. Банданинг ҳидоят топиши  ва қалби уйғоқ бўлишига сабаб бўлиши;

37. Сирот кўприги устида қадамнинг собитлиги ва ўтишнинг осон бўлиши;

38. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларидан бўлган ҳақни оз бўлса-да, адо қилиш ҳисобланади;

39. Аллоҳ таолога шукр келтириш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизга пайғамбар қилиб юборилишлари Аллоҳнинг энг катта инъомларидандир;

40. Салавот дуо бўлиб, гуё банда Роббидан Ўзининг дўсти, ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мақтов айтиши ва у зотни шарафлаши, икром қилиши ҳамда номлари олий қилинишини сўраш бўлади.


 Замирахон Жўрабой қизи

Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvPvBrJVWVRb4featureyoutu.beembed

17:32 / 30.05.2017 2803
 Бугун 18 ноябрь 2018 йил санасида Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламига давоми...

19:08 / 19.11.2018 2469
Мусулмон кишининг ҳаётида Рамазон ойи алоҳида  ўрин тутади. Йилда бир келадиган бу ойда ўтган бир давоми...

16:26 / 26.12.2016 3054
    Иккинчи хотин. Бу сўзлар худди чақмоқдек қулоқларим остида янгради. «Иккинчи хотинни нима қилади давоми...

07:37 / 06.02.2017 12913