Кутманг! Ҳозир бажаринг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, бир от ичи қуруқ бўлган чуқур қудуққа тушиб кетибди.

Тушиб кетганидаги оғриқдан от қаттиқ инграбди ва шу зайлда бир неча соат ўтибди. Унинг эгаси зироатчи бўлиб, отни қандай чиқариб олиш ҳақида ўйланибди ва охири: “Отим ўзи қариб қолганди, уни чиқариб олишга кетган харажатга янги от олса бўлади. Қолаверса, қудуқ анчадан бери қуриб ётибди, унга тупроқ ташлаб кўмиб юбориш керак”, деган хулосага келибди. Зироатчи қўшниларини чақириб, улардан қудуқни кўмишда ёрдам беришларини сўрабди. Ҳаммалари қудуққа ташлаш учун ломларда тупроқ, ахлатлар йиға бошлашибди.

От нима бўлаётганини тушуниб, баланд овозда кишнай бошлабди. Озгина ўтиб, жимиб қолибди. Барча унинг тўсатдан жимиб қолганига ҳайрон бўлибди.

Эгаси қудуқнинг ичига қараб, донг қотиб қолибди. Қараса, от ҳар сафар устига тупроқ ташланганда, устидан силкитиб, ерга тушираётган ва  ташланган тупроқ миқдорича тепага кўтарилиб бораётган экан.

Шу зайлда давом этиб, от ер сатҳига яқинлашиб қолибди. Кейин бир сакраб, ерга соппа-соғ чиқиб олибди.

От уни ўраб олган ҳар қандай тўсиқларга қарамай, таслим бўлмади. Аксинча, ўзини ўлимдан қутқариш учун тинимсиз ҳаракат қилди!


Энди Оскар Строус исмли германиялик тикувчи ҳақида бир қиссани келтирамиз. У 1850-йил Американинг Калифорния штатига сафар қилибди. Сафарининг сабаби у ерда кўп олтин захиралари бор деб эшитган экан. Лекин орзу қилган олтинларидан ҳеч вақо топмабди ва жуда қаттиқ очликка, чарчоққа дучор бўлибди. Умидсизликка тушиб қолибди, лекин бекор ўтирмай деб, кўк рангли чодирини йиртиб, ундан оғир шимлар тикибди ва уни “Строус жинси” деб номлабди.

У шимлар ниҳоятда мустаҳкам ва кон ишларига муносиб бўлгани учун кўп ишчилар уни сотиб ола бошлашибди. Натижада унинг савдоси гуркираб кетибди ва Строус бойиб кетибди.


Ҳозиргача жинсиларнинг савдоси дунёнинг барча жойида жуда юришган. Бу иш умидсиз ҳолга тушган, лекин шунга қарамай бирор нарса қилишга ҳаракат қилган кишининг меҳнати самарасидир.


Демак, муваффақиятимиз сири ўз қўлимизда, Аллоҳ бизга берган қобилиятимизда, ақлимизда экан! Меҳнат қилишдан тўхтамасликда экан! Лекин буларнинг барчаси устида Аллоҳ азза ва жалланинг тавфиқи туради.


 Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан


Манба
Мавзуга оид мақолалар
У Зот Унга томон сайр қилувчиларни ва Унга етишганларни ўз амалларини кўришдан ва аҳволларига шоҳид давоми...

14:53 / 06.02.2019 2641
 78 декабрь кунлари Қатар давлатининг пойтахти Довҳа шаҳрида Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси давоми...

20:33 / 19.01.2017 3392
Савол Пайғамбаримизнинг икки елкалари ораси қандай эди          Жавоб Пайғамбаримизнинг икки давоми...

18:56 / 05.12.2017 2359