Россиядаги навбатдаги қурултойга ташриф
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2024 йил 6 март,  Москва


Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва Россиядаги ўзбекзабон аёл-қизлар билан “Alfa” меҳмонхонасида учрашув ташкил қилинди. Аёл-қизлар устозга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, жавоб олдилар.


Учрашув давомида "Пешқадам Карвони" лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Малоҳат Муҳаммад Сиддиқ ва Гўзал Астанақулова билан "Кутубхоналар ташкил қилиш ва уларни китоблар билан таъминлаш" йўналишида шартнома имзоланди.


2024 йил 7 март, Москва


Муслима аёллар ташкилотларининг ўн иккинчи Умумроссия қурултойи бўлиб ўтди. Ушбу қурултойга устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ, Оминахон Муҳаммад Содиқ ҳамда "Пешқадамлар Карвони" ташкилоти ходималари таклиф этилдилар.


Қурултойда устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг  Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг йирик вакиласи, Ўрта Осиёдан етишиб чиққан Фотима Самарқандийя ҳамда тунислик Фотима бинт Муҳаммад Фиҳрийяларнинг Ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссалари ва хизматлари, илмий фаолиятлари ҳақидаги нутқлари ўқиб эшиттирилди.


Қурултойда Россиядаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номидаги мадрасада аёл-қизларнинг таълими жараёнига қўшган ҳиссаси учун ходимамиз Адолат Ҳусанова "Евроосиё аёллар гуманитар академияси” автоном нодавлат нотижорат олий таълим муассасаси (“Аиша” халқаро аёллар клуби) томонидан "Достойнейшая" (“Энг муносиб”) нишони билан тақдирланди.


Эслатиб ўтамиз,  бу нишон  Россия муслималари ҳамжамияти ривожига ўз ҳиссасини қўшган аёлларга тақдим қилинади.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Муслима аёл Зайнаб Алема Буюк Британиянинг машҳур Sunday Timesrdquo нашрига кўра, 2020 йилнинг миллий спортчисиrdquo давоми...

03:14 / 03.12.2020 3350
Туркиянинг Диёрбакр вилоятида истиқомат қилувчи Ражаб Чинор Қуръони Каримни ўзига хос усулда ўрганиб, ёд давоми...

03:22 / 31.03.2020 5437
Ҳаётда ёқтирмайдиган нарсаларимдан бири ndash хоҳ сурат, хоҳ видео бўлсин, тасвирга тушиш. Аммо давоми...

21:16 / 11.06.2023 3083
Маълумки, очиқ мулоқот кўплаб тушунмовчиликларга ечим ҳисобланади. Техас штатининг Даллас шаҳрида бир давоми...

21:38 / 06.01.2021 4146