Нура ал-Матруш нафақат ойга, балки Марсга ҳам уча олади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бирлашган Араб Амирлигида туғилган 30 ёшли Нура ал-Матруш  НАСА ўқув дастурини тугатиб, космосга чиқишга тайёр бўлган биринчи араб муслима аёлидир. У бошланғич мактабдаги космос ҳақидаги хотираларни  эслаб,  ҳикоя қилишича,  дарсда ўқитувчиси билан ўқувчилар ой юзасига саёҳатни уюштиришган: космонавтларнинг қоғоз костюмлари ва палаткага ўхшаш ракета макети... Нура ал-Матруш ўша пайтдаги ҳолатни тасвирларкан: "Биз палаткадан чиққанимизда ўқитувчимиз синфимиздаги чироқларни ўчириб қўйган ва атроф  кулранг мато билан қопланган эди. Шу вақт ўқитувчимиз бизга ой юзасида эканимизни айтди. Ўша кун менинг хотирамда қолди. Бу ажойиб эди.  Мен ўшанда ҳақиқатда ҳам космосга чиқиб, ойга учишни истадим. Ҳаммаси ана ўша вақтдан   бошланди..." деди.


Нура  ал-Матруш механик муҳандислик соҳаси бўйича таҳсил олган.  У Бирлашган Араб Амирликлари космик агентлиги (UAESA) томонидан 2021 йилда НАСАнинг Америка космик агентлигининг ўқув дастурида иштирок этиш учун танланган иккита космонавт номзодларидан бири эди. Икки йиллик машаққатли меҳнат, жумладан, қилинган амалий космик саёҳатлардан сўнг ,  Нура ва унинг ватандоши Муҳаммад ал-Мулла ҳамда уларнинг ўқув гуруҳидаги яна 10 нафар киши малакали космонавт бўлишди.

Муслима космонавт Нура ал-Матруш МКС миссияларида қатнашиш ҳуқуқига эга. У эндиликда нафақат ойга, балки Марс планетасига ҳам уча олади.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Умму Кулсум ҳижрий олтинчи йил, милодий 627 628 йили Мадинаи Мунавварада дунёга келди. Оталари Набий давоми...

21:00 / 30.10.2019 5136
Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм БАЙРАМ ТАБРИГИ Қодир бўлган мўминмусулмон бандаларига ҳаж қилишни фарз давоми...

17:13 / 12.03.2017 5434
Муҳтарама синглим Кўряпманки, ҳаётда аксар кишилар тирикчилик ғами билан юрибди. Пул топиш ғамида ўз давоми...

12:58 / 03.04.2019 4608
  Муфсассал иймон Маъноси Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират давоми...

11:14 / 27.04.2017 16596