Одамлар нима учун рўза тутмайдилар?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

– Рамазон ойи муборак бўлсин! Аллоҳ тутаётган рўзаларингизни қабул қилсин.

– Ие, ҳозир рўза ойими. Сиз рўза тутдингизми?

-- Ҳа, Аллоҳ қабул қилсин. Сиз тутмадингизми?

– Ҳа, энди, мен тутолмайман...

Ҳар йили Рамазон ойи кириб келганида аҳли мусулмон хурсандчилик ила бу муборак ойни кутиб олади, шу кунларга етказган Аллоҳга ҳамд айтиб, бу ойдан, унинг фазилатидан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. Ахир рўзадорнинг дуосини фақат Аллоҳнинг Ўзи ижобат қилади-да, унинг устига қилган хайрли амалларига кўпайтириб ажр-савоблар беради, қилган гуноҳлари учун тавбасини қабул қилиб, уни мағфират қилади...

Аммо баъзи инсонлар ҳам борки, улар бундай имкониятдан юз ўгирадилар, Рамазон ойи фазилатларининг қадрига етмайдилар, минг ойдан яхшироқ бўлган тунда бедор бўлмайдилар, кўплаб неъматларни ато этган Аллоҳ розилиги учун таомланишдан воз кечмайдилар... Хўш, нима учун одамлар рўза тутмайдилар?

Биринчи баҳона: Мен рўза тутолмайман, чунки ўзим ориққинаман, рўза тутсам, баттар озиб кетаман.

Иккинчи баҳона: Мен рўза тутгим келади, аммо саҳар вақти бунчалик эрта туролмайман.

Учинчи баҳона: Ойимлар менга, «Ҳали ёшсан, бувингнинг ёшларига кирсанг, бемалол тутаверасан», дейдилар.

Тўртинчи баҳона: Мен ҳамма нарсага, ҳатто очликка ҳам чидай оламан, аммо чанқоққа, ташналикка чидай олмайман. Бундай жазирамада рўза тутиш қийин.

Бешинчи баҳона: Қонимнинг таркибида ўзгариш бўлибди, шунга диета қилишим шарт экан.

Олтинчи баҳона: Ўзи яқиндагина медосмотр – тиббий текширувдан ўтдим. Ошқозонимда яллиғланиш бошланибди. Нотўғри овқатланаётган эканман. Энди эса парҳез қилмасам бўлмас экан.

Еттинчи баҳона: Мен кун бўйи кўчада тижорат, тирикчилик билан юраман. Югур-югур ишларим кўп. Рўза тутсам, мазам қочиб қолиши аниқ.

Саккизинчи баҳона: Кўп йиллардан бери сигарета чекаман, рўза тутсам ҳам очликка, ҳам чекмасликка чидолмайман. Малол келади...

Бу «баҳоналар»га раддия ўрнида турли хил ҳаётий, диний, тиббий, илмий далиллар келтириш мумкин. Сизнинг далилингиз қандай?

Мавзуга оид мақолалар
27 ноябрь куни Хўжа  Аламбардор масжидида ХХVреспублика қорилар мусобақаси ўтказилди.  Мусобақа икки давоми...

21:00 / 26.01.2017 5473
Дарс бошланишида телевизордан ҳаж ҳақида кўрсатув берилаётган эди ва ҳожиларнинг талбия айтаётганлари давоми...

15:54 / 26.12.2016 4935
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам равзаларида бўлсам, айтмоқчи бўлганларим Қачон сизга етарман, Ё давоми...

19:27 / 24.11.2016 5828
Йигирма биринчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирма биринчи кун. Эрталаб кўчага чиққан эдим. Ҳар давоми...

21:15 / 16.06.2017 4859